Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Февраль

Полная версия документа доступна на платных тарифах

2021


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ФЕВРАЛЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 160

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 160

36 соатли иш ҳафтасида - 144


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 20

6 кунлик иш ҳафтасида - 24

5

- 2021 йил январь ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 355-модда, иккинчи қисм, 1-банд;


      

- 2021 йил январь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солик кодекси, 390-модда, иккинчи қисм;

     


9

айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун 2021 йил февраль ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 432-модда, биринчи қисм;

    


10

- 2021 йил январь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 133-модда, ўн иккинчи қисм;

           

- 2021 йилнинг январь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 292, 293-моддалар;

             

- мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2021 йил февраль ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни**

Солиқ кодекси, 417-модда, олтинчи қисм;

             

   

14

**********

- 2021 йил январь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни

(Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарорига 1-илова)

   

- 2020 йил учун ЎзР норезидент юридик шахслари томонидан мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 417-модда, иккинчи қисм;

- 2020 йил учун доимий муассаса орқали фаолият юритадиган норезидент юридик шахслар томонидан мол-мулк солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 417-модда, саккизинчи қисм;

        

15

- 2020 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни***


(АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 4-б.);

   

- 2020 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш*** ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни****


Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банд; 390-модда; 407-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 4-б.);

- 2021 йил январь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банд; 390-модда; 407-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар;

- 2021 йил февраль ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Бундай солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади


Солиқ кодекси, 392-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар;

- 2020 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш*** ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*****


Солиқ кодекси, 417-модда, иккинчи ва саккизинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 4-б.);

- 2020 йил учун ЎзРда фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширмайдиган норезидент юридик шахслар томонидан мол-мулк солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 417-модда, ўнинчи қисм;

- 2020 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш*** ва тўлашнинг сўнгги куни******


Солиқ кодекси, 447-модда, учинчи қисм; 448-модда бешинчи ва еттинчи қисмлар 942-сон Низомнинг 4-б.);

- 2020 йил декабрь учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш*** ва тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 454-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 4-б.);

-2020 йилнинг IV чораги учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш*** ва тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 470-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар; 942-сон Низомнинг 4-б.);

        

20

**********

- 2021 йил январь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айнан 2021 йил январь ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади*******

Солиқ кодекси, 259-модда; 273-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар;

- 2021 йил январь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмлар;

- 2021 йил январь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади


Солиқ кодекси, 345-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар;

- 2021 йил январь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади


Солиқ кодекси, 355-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар;

- 2021 йил февраль ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни********


Солиқ кодекси, 448-модда, учинчи қисм;

- 2021 йил январь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 454-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар;


        

23

- 2021 йил февраль ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни*********

Солиқ кодекси, 340-модда, иккинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлар;


        

25

- 2021 йил январь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

(Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди, АВ рўйхат рақами 2836, 3.11.2016 й.)

*) Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг биринчи ойи 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади.


**) Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади.


***) Қуйидагилар бундан мустасно:

q йиллик ҳисоботни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;

q молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;

q молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари.


****) Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқларни тўлайдиган фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган ЎзР нерезидентлари бундан мустасно.


*****) Ҳисобот солиқ давридан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган Ўзбекистон нерезидентлари бундан мустасно.


******) Қуйидагилар бундан мустасно:

q жорий солиқ даврининг 15 декабригача ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган қишлоқ хўжалиги корхоналари;

q солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январигача Ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган норезидентлар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар;

q солиқни йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майигача тўлайдиган деҳқон хўжаликлари.


*******) ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этади.


********) Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар.


*********) Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди.

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди.


**********) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.

Солиқ тўловчининг тақвими - "Norma" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.