Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Декабрь

Полная версия документа доступна на платных тарифах

2005


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ДЕКАБРЬ



ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 167;

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 170;

36 соатли иш ҳафтасида - 154.



ИШ КУНЛАРИ СОНИ:


5 кунлик иш ҳафтасида - 21;

6 кунлик иш ҳафтасида - 26.


       

3

******

- ноябрь ойининг III ўн кунлиги учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.03.2004 й. 1325-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган " ЎзР Ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 26 банди.


- ноябрь ойининг III ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12 банди.


  

5

******

- юридик шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизларга солиқ, шунингдек норезидент юридик шахсларга тўловлардан даромад (фойда) солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 42-модда;

ЎзР АВ томонидан 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 36 банди.

ЎзР АВ томонидан 05.10.2004 й. 1416-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган “ЎзР Чет эллик юридик шахсларни даромад (фойда)ларини соли??а тортиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома”нинг 40 банди.


- акцизли товарлар алоҳида турларининг харид қилиниши ва сотилиши (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни.

   

   

9

- ноябрь ойи учун хўжалик юритувчи субъектлар томонидан сотилган маҳсулот ҳақиқий ҳажмидан мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китоблар, шунингдек ҳисобланган ва тўланган ягона ижтимоий тўлов суммалари ва фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан мажбурий суғурта бадаллари суммалари бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этишнинг сўнгги куни**;


- ноябрь ойи учун меҳнат пайтида майиб бўлиш ёки касбий касалланиш оқибатида тайинланган, тўланган пенсиялар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва харажатларни қоплашга тўлов кирим қилишнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйҳатга олинган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низомнинг 38, 44, 46, 52-бандлари.


10

******

- ноябрь ойи учун хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобварақларига сотилган маҳсулот ҳақиқий ҳажмидан мажбурий ажратмаларни тўлаш, шунингдек ягона ижтимоий тўлов суммалари ҳамда фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан мажбурий суғурта бадаллари суммалари ҳисоб-китобларини тақдим этишнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйҳатга олинган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низомнинг 15, 39 бандлари.



  

13


- декабрь ойининг I ўн кунлигидаги ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.03.2004 й. 1325-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган " ЎзР Ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 26 банди.


- декабрь ойининг I ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12 банди.


  

  

14

- Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимлар реестри ва ноябрь ойи учун шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига 1 фоиз миқдорида бадалларни тўлаш ҳақида тўлов топшириқномасини тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР ВМ 21.12.2004 й. 595-сон Қарори билан тасдиқланган Халқ банкида фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда уларга мажбурий ва ихтиёрий бадалларни киритиш тартиби тўғрисида Низомнинг 16 банди.


- бир чорак учун умумий солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан ошадиган корхоналар учун ноябрь ойига сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни***;


Солиқ кодекси, 121-модда;

ЎзР АВ 15.02.2002 й. 1097-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 11-13 банди.


- ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ҳисобот йили учун ер солиғини тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 103-модда;

ЎзР АВ томонидан 27.03.2002 й. 1118-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 39 банди.


15


- ноябрь ойи учун ??С бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни**;


Солиқ кодекси, 77-78-модда;

ЎзР АВ томонидан 29.04.2003 й. 1238-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 53-банди.


- ноябрь ойи учун ??Сни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 77-78-модда;

ЎзР АВ томонидан 29.04.2003 й. 1238-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 54-банди.


- декабрь ойи учун даромад (фойда) солиғи бўйича жорий тўловни кирим қилишнинг сўнгги куни****;

1

Солиқ кодекси, 43-модда;

ЎзР АВ томонидан 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 29-банди.


- лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолият олиб борадиган корхоналарнинг ялпи тушумидан ноябрь ойи учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ томонидан 21.04.2003 й. 1234-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган “Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ялпи тушумидан ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 10 банди.


- ноябрь ойи учун савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи даромад солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни**;


ЎзР АВ томонидан 21.07.2003 й. 1260-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган " Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 12, 13-бандлари.


- қуйидаги соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган шахслар учун ноябрь ойига белгиланган қатъий солиқни тўлашнинг сўнгги куни:

автотранспорт қисқа муддат сақланадиган автотўхташ жойлари (юридик шахслар);

болалар ўйин автоматлари;

ўйин автоматлари, шу жумладан қўйилмалар хатарига асосланган (пулли (буюмли) ютуқлар бўлган) ўйин автоматлари залларини ташкил этиш фаолияти ҳам киради (юридик шахслар);

бильярдхоналар;


ЎзР АВ томонидан 16.02.2003 й. 1218-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган ""Алоҳида турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 12 банди.


- ноябрь ойига транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни**;


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 13 банди.


- ноябрь ойи учун Республика йўл жамғармасига ажратмалар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни**;


ЎзР ВМ 21.08.2003 й. 361-сон Қарори билан тасдиқланган "ЎзР МВ ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва сарфлаш фойдаланиш тартиби тўғрисида Низомнинг 26-банди.


- ноябрь ойи учун мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва уларни тўлашнинг сўнгги куни**.


ЎзР АВ 31.01.2005 й. 1446-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдикланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6, 7-бандлари.


   

  

19

- ноябрь ойи учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни**;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.03.2004 й. 1325-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "ЎзР Ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 27 банди.

- ноябрь ойи учун ер остидан фойдаланганлик (фойдали қазилмаларни қазиб олганлик ва техноген ҳосилалардан фойдаланганлик) солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни**;


Солиқ кодекси, 109-модда;

ЎзР АВ 15.02.2002 й. 1098-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 10-11а бандлари.


- ноябрь ойи учун Республика йўл жамғармасига тўлов тўлашнинг сўнгги куни**.


ЎзР ВМ 21.08.2003 й. 361-сон Қарори билан тасдиқланган "ЎзР МВ ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва сарфлаш фойдаланиш тартиби тўғрисида Низомнинг 26-банди.


20

- декабрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича ҳар ойлик бўнак (жорий) тўловини тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 94-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1107-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 17 банди.



   

23


- декабрь ойининг II ўн кунлиги учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.03.2004 й. 1325-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "ЎзР Ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 26 банди.


- декабрь ойининг II ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12 банди.


25

******

- декабрь ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича бўнак (жорий) тўловини тўлашнинг сўнгги куни*****.


ЎзР АВ 15.02.2002 й. 1100-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Инфратузилмани ривожлантириш учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 7-банди.


  


-----------------------------------

*) жисмоний шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизлар тўғрисидаги маълумотлар МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 2002 йил 14 мартда 1110-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган “Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага 2а-сон иловада акс эттирилади ва солиқ органларига молия йили тугаганидан кейин 30 кун ичида тақдим этилади;

**) микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари. ЎзР Президентининг 2005 йил 15 июндаги “Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида” ПҚ-100-сон қарорига мувофиқ микрофирмалар ва кичик корхоналар бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан тақдим этадилар;

***) қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари. Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни бир йилда бир марта - ҳисобот йилининг 15 декабрига қадар топширадилар ва солиқ тўлайдилар. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун умумий солиқ суммаси бир чорак учун энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан кам бўлган юридик шахслар солиқни чоракда бир марта, чораклик молиявий ҳисоботни топшириш учун белгиланган муддатларда тўлайдилар. Микрофирмалар ва кичик корхоналар ушбу ҳисоб-китобни чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан тақдим этадилар;

****) ҳисобот чорагида маҳсулотни сотишдан олган даромади (фойдаси) энг кам иш ҳақи даражасининг 200 бараваригача бўлган корхоналар ва ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган ҳамда тўловларни бўнак (жорий) тўловларини тўламай, ҳар чоракда йил бошидан буён ўсиб борувчи якун билан амалга оширувчи қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари;

*****) ҳисобот чораги учун маҳсулот сотишдан энг кам иш ҳақи даражасининг 200 бараваригача даромад (фойда)га эга бўлган корхоналар, шунингдек тўловларни ҳар чоракда амалга оширадиган, ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари (де??он хўжаликларидан ташқари) бундан мустасно;

******) муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - “Норма маслаҳатчи” газетаси ва “Norma” АҲТ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда кўчириб босилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига “Норма маслаҳатчи” газетаси таҳририяти ёки “Norma Hamkor” МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.