Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 04.07.2024 й. 7-сон "Суғурталовчилар томонидан харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.08.2024 й. 3549-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
13.08.2024 й.
N 3549
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ
АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
04.07.2024 й.
N 7
БУЙРУҒИ
Суғурталовчилар томонидан харажатлар таркиби
ва молиявий натижаларни шакллантиришнинг ўзига хос
хусусиятлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Суғурталовчилар томонидан харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Истиқболли лойиҳалар
миллий агентлиги директори Д.Р. Ли
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2005 йил 20 июлдаги 65-сон "Суғурта ташкилотлари томонидан харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхати рақами 1517, 2005 йил 18 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 326-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2007 йил 31 майдаги 64-сон "Суғурта ташкилотлари томонидан харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1517-1, 2007 йил 21 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 25-26-сон, 273-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 19 июлдаги 109-сон "Суғурта ташкилотлари томонидан харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1517-2, 2017 йил 9 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 824-модда).
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 14 август