Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 09.09.2024 й. 29-сон, Ички ишлар вазирлигининг 09.09.2024 й. 21-сон "Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 26.09.2024 й. 2472-3-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.09.2024 й.

N 2472-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.09.2024 й.

N 29

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.09.2024 й.

N 21

ҚАРОРИ



Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт

воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш

учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Йўл ҳаракати тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон "Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сон "Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 11 июндаги 16 ва 14-сон қарори (рўйхат рақами 2472, 2013 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 343-модда) билан тасдиқланган Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир в.б.

А. Худаяров

Вазир

П. Бобожонов

        





Қарорга

ИЛОВА



Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт

воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш

учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ҳайдовчиликка номзодлар тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини олиш учун мажбурий равишда дастлабки тиббий кўрикдан, транспорт воситаларининг ҳайдовчилари эса мажбурий равишда даврий тиббий кўрикдан ўтказилади.".


2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Тиббий комиссия қуйидаги таркибда тиббиёт ташкилоти раҳбариятининг буйруғига асосан ташкил этилади:

терапевт;

нарколог;

психиатр;

кардиолог;

травматолог-ортопед;

жарроҳ;

невропатолог;

офталмолог;

котиб.".


3. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Тиббий кўрикдан ўтган шахсларга мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ 083/ҳ шаклдаги электрон тиббий маълумотнома (бундан буён матнда 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома деб юритилади) берилади ва ушбу тиббий маълумотномада тиббий кўрик натижалари кўрсатиб ўтилади. Бунда, 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юклаб олинади.".


4. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Тиббий кўрикдан ўтаётган шахслар флюорографик текширувидан, РW қон текширувидан ва Ўзбекистон Республикасининг "Йўл ҳаракати тўғрисида"ги Қонуни билан тасдиқланган Транспорт воситаларини бошқаришга доир тиббий қарши кўрсатмалар рўйхати (бундан буён матнда Тиббий қарши кўрсатмалар деб юритилади) бўйича қуйидаги мутахассислар кўригидан ўтишлари шарт:

терапевт;

нарколог;

психиатр;

кардиолог;

травматолог-ортопед;

жарроҳ;

невропатолог;

офталмолог.

Тиббий кўрикдан ўтаётган 55 ва ундан ортиқ ёшдаги шахслар ЭКГ текширувидан ҳам ўтишлари шарт.

Ўтган бир йил мобайнида флюорографик текширувидан ўтган шахслар қўшимча равишда флюорографик текширувидан ўтишлари талаб этилмайди. Бунда охирги флюорографик текшируви натижалари тақдим этилиши лозим.".


5. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини тиббий кўрикдан ўтказиш Тиббий қарши кўрсатмалар рўйхатига асосан амалга оширилади.".


6. 22-банддаги "тиббий монеликлар рўйхатларига" деган сўзлар "Тиббий қарши кўрсатмалар рўйхатига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 23-банддаги "тиббий монеликлар рўйхатларининг" деган сўзлар "Тиббий қарши кўрсатмалар рўйхатининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома транспорт воситасини бошқаришга яроқлилик тўғрисидаги асосий тиббий ҳужжат бўлиб, тиббий комиссия раиси томонидан тўлдирилади ва тасдиқланади.

Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ҳамда 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномалар нусхаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказида (Data center) сақланади.".


9. 25-банднинг биринчи хатбошисидаги "Тиббий монеликлар рўйхатларида" деган сўзлар "Тиббий қарши кўрсатмалар рўйхатида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Транспорт воситаларини бошқаришга яроқли деб топилган шахсларга 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома берилади. Маълумотномада унинг ҳақиқий эканлигини текшириш имконини берувчи QR-код (матрик штрихли код) бўлади.".


11. 31-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


12. 1-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


13. 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни

транспорт воситаларини бошқаришга

яроқлилигини текшириш учун тиббий

кўрикдан ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга

ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

(Ўзбекистон республикаси давлат гербининг тасвири)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

Ҳайдовчининг (ҳайдовчиликка номзоднинг) тиббий

кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича

МАЪЛУМОТНОМА


N

Тиббий муассаса номи:




(Тиббий кўрик ўтказувчи ташкилотнинг номи)

Ф.И.О.




(Олувчининг ФИО)

ЖШШИР




(Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами)

Паспорт ёки ИД-карта серияси ва рақами




(Серия ва рақам)

Туғилган санаси ва ёши




(кк.оо.йййй (ёш))

Яшаш жойи




(Доимий рўйхатдан ўтган манзили)

Иш жойи




(Ташкилот номи)

Тиббий кўрикдан ўтказиш санаси




(кк.оо.йййй)

Тиббий кўрик натижалари бўйича

ХУЛОСА*

1. "А" тоифадаги транспорт воситасини бошқаришга



2. "Б" тоифадаги транспорт воситасини бошқаришга



3. "Ч" тоифадаги транспорт воситасини бошқаришга



4. "Д" тоифадаги транспорт воситасини бошқаришга



5. "Э" тоифадаги транспорт воситасини бошқаришга



6. Трамвай бошқаришга



7. Троллейбус бошқаришга



8. Ёлланиб ишлашга



9. Алоҳида белгилар



        

Ушбу маълумотноманинг амал қилиш муддати

кк.оо.йййй гача.

         

Комиссия раиси (Ф.И.О)

Ҳужжатни имзолаган тиббий комиссия таркиби

(Ф.И.О.)

(Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-kod)

(Ҳужжат

ноёб рақами)

QR-kod сканер қилинганда, ушбу ҳужжатнинг нусхаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий ахборот ресурсидан ссв.уз домени орқали генерация қилинади. 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома

*) Хулосанинг 1 - 8-бандлари тўғрисига яроқли ёки яроқсиз деган белги қўйилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 27 сентябрь