Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 08.10.2024 й. 180-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 25.09.2024 й. 2024-19-сон "Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.11.2024 й. 2771-5-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.11.2024 й.

N 2771-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.10.2024 й.

N 180


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ

ҚЎМИТАСИНИНГ

25.09.2024 й.

N 2024-19


ҚАРОРИ



Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса

ижроси тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги ва 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сон "Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва 2024 йил 23 январдаги ПҚ-39-сон "Тадбиркорлик субектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 177-сон "Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 24 мартдаги 20, 2016-14, 01-02/8-10-сон қарори (рўйхат рақами 2771, 2016 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 13-сон, 124-модда) билан тасдиқланган Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир



Д.А. Кучкаров

Раис

Ш.Д. Кудбиев






Қарорга

ИЛОВА



Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса

ижроси тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"божхона божи, солиқлар ва йиғимларни ундириш бўйича ваколатли органлар - қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона божи, солиқлар, йиғимлар, маъмурий жарималар ва молиявий санкцияларни (бундан буён матнда тўловлар деб юритилади) ундирилишини амалга оширувчи органлар;";

олтинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Молия вазирлигининг" ва "ЎРМВ" деган сўзлар тегишли равишда "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг" ҳамда "ЎРИМВ" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 2, 9, 16-бандлар, 3-бобнинг номи, 3-бобнинг 1-параграфи номи, 20 ва 21-бандлар, 23-банднинг биринчи хатбошиси, 31-2-банднинг бешинчи хатбошиси, 37-1-банднинг биринчи хатбошиси , 42 ва 43-бандлар, 48-банднинг биринчи хатбошиси, 54-банднинг биринчи хатбошиси, 55 ва 60-бандлардаги "ЎРМВ" деган сўзлар "ЎРИМВ" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 4-банддаги "Молия вазирлиги" ва "ЎРМВ" деган сўзлар тегишли равишда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" ҳамда "ЎРИМВ" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 6-банддаги "ЎРМВ" ва "молия органлари" деган сўзлар тегишли равишда "ЎРИМВ" ҳамда "иқтисодиёт ва молия органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 8-банддаги "молия органларидан" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Тўловлардан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларига, шунингдек, давлат мақсадли жамғармалари (бундан буён матнда ДМЖ деб юритилади) бюджетларига ажратмалар меъёрларининг миқдорлари улар ўрнатилганидан сўнг 3 иш куни мобайнида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг иқтисодиёт ва молия бошқармаларига, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ғазначилик хизмати бошқармаларига етказилади.

12. Тўловлардан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларига ўрнатилган ажратмалар меъёрларининг миқдорлари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятл ар ва Тошкент шаҳри иқтисодиёт ва молия бошқармалари томонидан тегишли туман ва шаҳар ҳокимликларига, туман ва шаҳар ҳокимликлари иқтисодиёт ва молия бўлимларига, туман ва шаҳарлар бўйича ғазначилик хизмати бўлимларига етказилади.".


7. 13-банддаги "ЎРМВ" АТга Молия вазирлиги Ғазначилигининг" деган сўзлар "ЎРИМВ" АТга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 14-банддаги "ЎРМВ" ва "Ғазначилик бошқармаларининг" деган сўзлар тегишли равишда "ЎРИМВ" ҳамда "ғазначилик хизмати бошқармаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 22-банддаги "ғазначилик бўлинмаларига" деган сўзлар "ғазначилик хизмати бўлимларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 26-банддаги "ғазначилик бўлинмалари" деган сўзлар "ғазначилик хизмати бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 29-банддаги "Молия вазирлиги" ва "ЎРМВ" деган сўзлар тегишли равишда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" ҳамда "ЎРИМВ" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 30-бандда:

учинчи хатбошидаги "банк пластик карточкаси" деган сўзлар "банк картаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "(рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь)" деган сўзлар "(рўйхат рақами 3229, 2020 йил 13 апрель)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 32-банддаги "банк пластик картаси" деган сўзлар "банк картаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 33-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Ғазначилигининг" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 33-1-банддаги "бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар "йиғимлар" деган сўз билан алмаштирилсин.


16. 33-2-бандда:

биринчи хатбошидаги "ЎРМВ" ва "ғазначилик бўлинмаларига" деган сўзлар тегишли равишда "ЎРИМВ" ҳамда "ғазначилик хизмати бўлимларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ортиқча тўланган (ортиқча ундирилган) ёки хатолик билан тўланган солиқ (пеня, жарима) суммаларини ҳисобга олиш суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробаридан ошмаган ҳолларда, электрон топшириқномалар давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизими орқали автоматик шакллантирилиши ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланмасдан "ЎРИМВ" АТга электрон тарзда юборилиши мумкин ҳамда ушбу топшириқномалар "ЎРИМВ" АТда инсон омилисиз автоматик равишда маъқулланади ва ижрога қабул қилинади.";

қуйидаги таҳрирдаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субектининг барқарорлик рейтинги тоифаси;";

еттинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - ўн бешинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;

ўн бешинчи хатбошидаги "ғазначилик бўлинмасига" деган сўзлар "ғазначилик хизмати бўлимига" деган сўзлар бил ан алмаштирилсин.


17. 33-3-бандда:

биринчи хатбошидаги "ЎРМВ" ва "ғазначилик бўлинмаси" деган сўзлар тегишли равишда "ЎРИМВ" ҳамда "ғазначилик хизмати бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ғазначилик бўлинмалари" деган сўзлар "ғазначилик хизмати бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. 33-4-бандда:

биринчи хатбошидаги "ғазначилик бўлинмалари" ва "ЎРМВ" деган сўзлар тегишли равишда "ғазначилик хизмати бўлимлари" ҳамда "ЎРИМВ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ғазначилик бўлинмаларида" деган сўзлар "ғазначилик хизмати бўлимларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. 34-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "ғазначилик бўлинмасига" деган сўзлар "ғазначилик хизмати бўлимига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20. 34-1-банднинг ўзбекча матнидаги "ортича" деган сўз "ортиқча" деган сўз билан алмаштирилсин.


21. 34-2-банддаги "ғазначилик бўлинмаларига" деган сўзлар "ғазначилик хизмати бўлимларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22. 34-3-бандда:

биринчи хатбошидаги "ғазначилик бўлинмалари" ва "ЎРМВ" деган сўзлар тегишли равишда "ғазначилик хизмати бўлимлари" ҳамда "ЎРИМВ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ғазначилик бўлинмалари" деган сўзлар "ғазначилик хизмати бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23. 37-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, Тадбиркорлик субектларининг барқарорлик рейтингидаги "А" ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субектларига солиқлар бўйича (қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно) мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтариш уч кун муддатда амалга оширилади.";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


24. 37-2 ва 37-3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37-2. Тегишли бюджет маблағларидан маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олиш бўйича тўлов ҳужжати "ЎРИМВ" АТда инсон омилисиз автоматик тарзда маъқулланади ва тасдиқланади.

37-3. Тўлов ҳужжати тасдиқланганидан сўнг "ЎРИМВ" АТда автоматик тарзда маблағлар тегишли бюджетдан мавжуд қолдиқлар доирасида қайтарилади.".


25. 37-4-бандда:

биринчи хатбошидаги "ғазначилик бўлинмаларидан" деган сўзлар "ғазначилик хизмати бўлимларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" ва "ЎРМВ" деган сўзлар тегишли равишда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" ҳамда "ЎРИМВ" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


26. 58-банддаги "молия органлари, ғазначилик бўлинмалари" деган сўзлар "иқтисодиёт ва молия органлари, ғазначилик хизмати бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


27. 59-банддаги "ғазначилик бўлинмалари ва ҳудудий молия органлари" деган сўзлар "ғазначилик хизмати бўлимлари ва ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


28. 63-банддаги "ғазначилик бўлинмалари" деган сўзлар "ғазначилик хизмати бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


29. 64 ва 65-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"64. Иқтисодиёт ва молия органлари томонидан йўл қўйилган хатолар иқтисодиёт ва молия органлари томонидан ғазначилик хизмати бўлимлари ҳамда божхона божи, солиқлар ва йиғимларни ундириш бўйича ваколатли органлар билан келишилган ҳолда тўғриланади.

65. Ғазначилик хизмати бўлимлари томонидан йўл қўйилган хатолар ғазначилик хизмати бўлимлари томонидан иқтисодиёт ва молия органлари ҳамда божхона божи, солиқлар ва йиғимларни ундириш бўйича ваколатли органлар билан келишилган ҳолда тўғриланади.".


30. 65-1-банддаги "ЎРМВ" ва "Молия вазирлиги Ғазначилиги" деган сўзлар тегишли равишда "ЎРИМВ" ҳамда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


31. 1-илованинг 2-позицияси "Таркиби" устунидаги "солиқ бўлмаган бошқа мажбурий тўловл ар" деган сўзлар "йиғимлар" деган сўз билан алмаштирилсин.


32. 2 ва 3-иловаларнинг матнидаги "СТИРи" ва "Молия вазирлиги Ғазначилиги" деган сўзлар тегишли равишда "СТИРи (ЖШШИРи)" ҳамда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


33. 2-1-илованинг матнидаги "Молия вазирлиги Ғазначилиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


34. 4-илованинг матнидаги "СТИР" ва "Ғазначилик бўлинмасининг" деган сўзлар тегишли равишда "СТИР (ЖШШИР)" ҳамда "Ғазначилик хизмати бўлимасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


35. 5 ва 6-иловаларнинг матнидаги "Молия вазирлиги Ғазначилиги" ва "СТИР" деган сўзлар тегишли равишда "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси" ҳамда "СТИР (ЖШШИР)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


36. 7-илованинг матнидаги "СТИР" ва "(Паспорт серияси ва рақами)" деган сўзлар тегишли равишда "СТИР (ЖШШИР)" ҳамда "Паспорт ёки идентификация ID-картаси серияси ва рақами" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


37. 8-илованинг матнидаги "СТИР" ва "(Паспорт серияси ва рақами)" деган сўзлар тегишли равишда "СТИР (ЖШШИР)" ҳамда "Паспорт ёки идентификация ID-картаси серияси ва рақами" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


38. 9, 10 ва 12-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 - 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг

касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага

9-ИЛОВА



ТОПШИРИҚНОМА №_________

       

(хулоса тақдим этувчи ваколатли органнинг номи)

_____________________ аризасига асосан (СТИР/ЖШШИР -____________________)

(тўловчи юридик шахснинг - номи, СТИР ёки тўловчи жисмоний шахснинг - Ф.И.Ш., ЖШШИР)


Ортиқча (ёки нотўғри) тўланган суммани қайтариш ёки бошқа тўлов ҳисобига олиш тўғрисида

        

(солиқ ёки тўлов номи)


суммада

(сонда ва ёзувда)


Тақдим этилган материаллар текшируви натижасида 20___ йил "____" _____________________ ҳолатига ариза берувчи томонидан

           

(солиқ ёки тўлов номи)


________ сўм _______ тийин

(сонда ва ёзувда)


қуйидаги даромад шахсий ғазна ҳисобварағига



ғҳ)

ортиқча (ёки нотўғри) тўлангани аниқланди.


Кўрсатилган суммани қайтариш (ёки ҳисобга олиш) қуйидаги даромад шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган тўловлар контингенти суммаси доирасида амалга оширилсин.





Маблағлар манбаи ва бюджетларнинг даражаси

Валюта коди

Назорат калити

Ҳудудий тасниф коди

Даромад тури

Ташкилий тасниф коди

          

Маблағ олувчи жисмоний ёки юридик шахснинг номи



Банк ҳисоб рақами



Маблағ олувчининг банк номи



Банк коди (МФО)



СТИР/ ЖШШИР



Сумма рақамда



Сумма ёзувда



Тўлов мақсади



Раҳбар



Бош бухгал тер

(бухгал тер, мутахассис)



20__ йил "___" ______________.".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг

касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага

10-ИЛОВА



Ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммасини

қайтариш (ҳисобга олиш) тўғрисида

ҚАРОР

20__ йил "__" ________

___-сон

_______(шаҳар) туман

_________(шаҳар) туман солиқ инспекцияси (солиқ бошқармаси) томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 104 (105)-моддасига асосан солиқ тўловчи "________________________" нинг (СТИР/ЖШШИР______________) ____________ бўйича ортиқча тўланган (ундирилган) ___________сўм солиқ суммасини ҳисобга олиш (қайтариш) тўғрисидаги 20__ йил "___" __________даги _____ -сон аризаси кўриб чиқилиб, қуйидагилар


АНИҚЛАНДИ:


Давлат солиқ хизмати органининг маълумотлар базасида солиқ тўловчининг 20__ йил "__" _________ ҳолатига _________________ сўм ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаси мавжудлиги ва бошқа солиқ турларидан солиқ қарзи мавжуд эмаслиги (_____ сўм солиқ қарзи мавжудлиги).

Солиқ инспекциянинг (солиқ бошқармаси) ___________ бўлими томонидан 20___ йил "___" ______ _____-сон топшириқнома асосида _________ сўм ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаси мавжудлиги.

Солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағида 20___ йил "__" _______ ҳолатига ____________ сўм ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаси вужудга келганлиги ва солиқ суммаларини қайтариш (ҳисобга олиш) бўйича даъво қилиш муддати бузилмаганлиги.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекснинг 104 (105)-моддасига асосан ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаси солиқ тўловчининг ёзма аризаси давлат солиқ хизмати органига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида солиқ тўловчига қайтарилиши (ҳисобга олиниши) лозим.

Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 104 (105)-моддасига асосан (шаҳар) туман солиқ инспекцияси (солиқ бошқармаси)


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Солиқ тўловчи "_______________________________" нинг (СТИР/ЖШШИР ___________) шахсий ҳисобварағида ____________ бўйича мавжуд ортиқча тўланган (ундирилган) _________ сўм маблағларни қайтариш (ҳисобга олиш) 1 кун муддатда топшириқнома тайёрланиб, ижро учун юборилсин.

Ушбу қарор имзоланган кундан эътиборан кучга киради.

туман (шаҳар) солиқ инспекцияси

(солиқ бошқармаси) бошлиғи


______________ (имзо)".

           





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА



"Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг

касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага

12-ИЛОВА



Муддатида қайтарилмаган ортиқча тўланган

(ундирилган) солиқ суммасига фоизлар

ҳисоблаш ва тўлаб бериш тўғрисида

ҚАРОР

20__ йил "__" ________

___-сон

_______ (шаҳар) туман

_________(шаҳар) туман солиқ инспекцияси (солиқ бошқармаси) бошлиғининг (ўринбосари) 20__ йил "___" ________ қарорида солиқ тўловчи "_____________________________________" нинг (юридик шахс бўлса СТИР, тўловчи жисмоний шахс бўлса - ЖШШИР) ____________ бўйича ортиқча тўланган (ундирилган) ___________ сўм солиқ суммасини ўз вақтида қайтарилмаганлиги сабабларини кўриб чиқиб, қуйидагилар


АНИҚЛАНДИ:


Солиқ тўловчи "________________________" (юридик шахс бўлса СТИР, тўловчи жисмоний шахс бўлса - ЖШШИР) 20__ йил "___" ________ ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаларини ҳисоб рақамига қайтариб бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.

Мазкур мурожаатга асосан ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаси 20__ йил "___"________ куни солиқ тўловчининг ҳисоб рақамига тўлиқ қайтариб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 104-моддасида ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммасини солиқ тўловчига қайтариш муддати бузилган ҳолда амалга оширилса, белгиланган муддатда қайтарилмаган сумма учун солиқ тўловчига қайтариш муддати бузилган ҳар бир календар кун учун фоизлар ҳисоблаш белгиланган.

(Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 105-моддасида ортиқча ундирилган солиқ суммасига фоизлар солиқ тўловчи ундан солиқ ортиқча ундирилгани факти ўзига маълум бўлган кундан ёки суднинг қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан ўттиз кун ичида мурожаат этган тақдирда ҳисобланиши белгиланган. Бунда фоизлар ундирилган кундан кейинги кундан эътиборан ҳақиқий ҳисобга олинган (қайтарилган) кунга қадар ҳисобланади.).

Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 104 (105)-моддасига асосан _______ (шаҳар) туман солиқ инспекцияси (солиқ бошқармаси)


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Солиқ тўловчи "________________________" (юридик шахс бўлса СТИР, тўловчи жисмоний шахс бўлса - ЖШШИР) томонидан 20__ йил "___" ________ ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммасини қайтариш (ҳисобга олиш) муддати _____ кунга бузилганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 104-моддасига асосан кечиккан ҳар бир календарь кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юз олтмиш бешдан бирига тенг миқдорда миллий валютада фоизлар ҳисоблансин.

Ҳисобланган фоиз суммаси тегишли бюджетдан солиқ тўловчининг банк ҳисоб рақамига тўлаб бериш тўғрисида 1 кун муддатда топшириқ тайёрланиб, ___________ туман (шаҳар) ғазначилик хизмати бўлимига ижро учун юборилсин.

Ушбу қарор имзоланган кундан эътиборан кучга киради.

туман (шаҳар) солиқ инспекцияси

(солиқ бошқармаси) бошлиғи


______________ (имзо)".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 15 ноябрь