Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2024 й. ПФ-185-сон "Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
14.11.2024 й.
N ПФ-185
БОЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, зўравонликдан жабр кўрганлиги сабабли оиласидан олинган болалар (кейинги ўринларда - ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар)ни муқобил жойлаштириш шаклларини такомиллаштириш ҳамда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг жамиятга интеграциясини таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
боланинг оила муҳитида тарбия топишини таъминлашга қаратилган ижтимоий ҳимоя тизимини йўлга қўйиш, оилани қўллаб-қувватлаш ва камбағалликдан чиқаришга кўмаклашиш орқали ижтимоий етимликнинг олдини олиш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жамиятга интеграция қилишга қаратилган хизматлар кўламини кенгайтириш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уларнинг энг устун манфаатларидан келиб чиқиб, муқобил шаклда жойлаштириш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштиришнинг ихтисослаштирилган тарбия муассасаларига жойлаштириш шаклини босқичма-босқич ноинституционаллаштириш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг вакиллигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) боланинг энг устун манфаатларидан келиб чиққан ҳолда муқобил жойлаштиришнинг қуйидаги шаклларини белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
васийлик ва ҳомийликни белгилаш;
болани фарзандликка олиш;
тутинган (фостер) оилага (оилага тарбияга (патронат) олиш ҳамда оилавий болалар уйига (қисқа муддатли, узоқ муддатли ёки ихтисослашган жойлаштириш хизмати) бериш;
ихтисослаштирилган тарбия, соғломлаштириш ва тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) 2025 йил 1 январдан бошлаб меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини вақтинчалик қабул қилиш тартиби бекор қилинади. Бунда "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида ҳоким ёрдамчиси ва ижтимоий ходим томонидан оилани камбағалликдан чиқариш бўйича чоралар кўрилади;
б) 2025 йил 1 февралдан бошлаб оғир ҳаётий вазиятда ва яқин қариндошлари кўмагисиз қолганлиги натижасида фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар (кейинги ўринларда - оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар) учун болалар уйларида "Оналар маскани" хизмати йўлга қўйилади. Бунда:
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади;
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, уларда оналик ва касбий кўникмалар шакллантирилади;
"Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда - "Инсон" марказлари) оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналарнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади;
в) 2025 йил 1 мартдан бошлаб Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида бир нафар фарзанди учун бола(лар) уч ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим бараваригача миқдорида моддий ёрдам берилади.
Бунда агар болалар эгизак бўлса, моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади.
4. Белгилаб қўйилсинки, 2025 йил 1 февралдан бошлаб:
а) ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни аниқлаш бўйича:
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ижтимоий ҳолати ва турмуш шароитлари "Инсон" марказлари томонидан комплекс баҳоланади ҳамда баҳолаш натижалари асосида болаларнинг ижтимоий мақоми белгиланади;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, зўравонликдан жабр кўрганлиги сабабли оиласидан олинган болаларнинг ижтимоий мақоми ва муқобил жойлаштириш шакли белгилангунига қадар уларни олти ойгача бўлган муддатга оилавий болалар уйига қисқа муддатли жойлаштириш тартиби жорий этилади;
болаларни муқобил жойлаштириш шакллари бўйича жойлаштириш (бундан фарзандликка ва тутинган (фостер) оилага олиш мустасно) "Инсон" марказларининг, оилавий болалар уйини ташкил этиш ва тугатиш Агентлик ҳудудий бошқармасининг қарори асосида амалга оширилади;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тутинган (фостер) оилага "Инсон" марказлари ва болани тарбияга олган шахслар ўртасида тузиладиган шартнома асосида жойлаштирилади. Бунда мазкур Фармон қабул қилингунига қадар тутинган ота-оналар билан тузилган битим ва (ёки) болани жойлаштириш тўғрисида қабул қилинган қарор болалар муқобил жойлаштириш шакллари бўйича жойлаштирилган муддат тугагунга қадар ўз кучини сақлаб қолади;
б) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда уларни муқобил жойлаштириш шаклларидан бири бўйича олиш истагини билдирган шахсларнинг ҳисобини юритиш бўйича:
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, болаларни ҳамда уларни муқобил жойлаштириш шаклларидан бири бўйича олиш истагини билдирган шахслар (кейинги ўринларда - номзод)ни ҳисобга олиш "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида (кейинги ўринларда - "ЯМИҲ" АТ) амалга оширилади;
номзодлардан аризаларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш имконияти яратилади;
номзодлардан талаб қилинадиган айрим турдаги ҳужжатлар "Инсон" марказлари томонидан "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил олинади;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг жойлаштирилганлиги, болалар учун ишлаб чиқилган индивидуал ривожланиш ва интеграция режалари ҳамда уларнинг ижроси мониторинги натижалари бўйича маълумотлар "ЯМИҲ" АТга киритиб борилади;
в) ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни муқобил жойлаштириш шакллари бўйича:
оилавий болалар уйини ташкил этиш учун оиланинг эр ва хотиндан иборат тўлиқ оила бўлиши талаби бекор қилинади ҳамда 30 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига оилавий болалар уйини ташкил этишга рухсат этилади;
оилавий болалар уйини ташкил этган фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида эътироф этилади ҳамда уларга ўз мажбуриятларини бошқа шахсларга юклашига ёхуд учинчи шахсларни жалб қилишига йўл қўйилмайди;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар оилага тарбияга (патронат) фақат уларнинг қариндошларига берилади;
тутинган (фостер) оилада тарбияланаётган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш харажатлари, шунингдек, оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларга болани тарбиялагани (парваришлагани) учун давлат томонидан ажратиладиган маблағлар тарбияланувчилар умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларини тамомлагунига қадар сақлаб қолинади.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-330-сон қарорига мувофиқ:
2025 йил 1 апрелдан бошлаб ижтимоий етимликнинг олдини олиш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга индивидуал ёндашув асосида оилага яқин муҳитда ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш хизматини кўрсатиш мақсадида маҳаллаларда оила шаклидаги кичик ҳажмли болалар уйлари ташкил этилиши;
дастлабки босқичда мазкур тадбирлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2024 йилда Тошкент шаҳрида амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
6. 2025 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич Андижон вилоятида Агентлик тизимидаги тиббий-ижтимоий муассаса ҳузурида, Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилоятида Агентлик тизимидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш учун тарбия муассасаси ҳузурида кичик ҳажмли болалар уйи ташкил этилсин.
7. 2025 йил 1 апрелдан бошлаб ижтимоий етимликнинг олдини олиш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга узоқ ёки қисқа муддатли ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш хизматини кўрсатиш жараёнига нодавлат секторни жалб этишнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:
нодавлат ташкилотлар томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга узоқ ёки қисқа муддатли ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш хизматини кўрсатиш қонунчиликка мувофиқ Агентлик билан тузиладиган давлат ижтимоий буюртмаси, аутсорсинг ёки бошқа турдаги шартномалар асосида амалга оширилади;
нодавлат ташкилотлар томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга узоқ ёки қисқа муддатли ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш хизматини кўрсатиш учун жойлаштириладиган болалар сони Агентлик томонидан белгиланади;
нодавлат ташкилотлар томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга узоқ ёки қисқа муддатли ғамхўрлик қилиш ҳамда тарбиялаш хизматининг кўрсатилиши "Инсон" марказлари томонидан мониторинг қилинади;
Агентликка етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга узоқ ёки қисқа муддатли ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш хизматини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаси, аутсорсинг ва бошқа турдаги шартномалар бўйича харажатларни Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштиришга рухсат берилади.
8. Белгилансинки, 2025 йил 1 февралдан бошлаб "Инсон" марказлари муқобил жойлаштириш шакллари (бундан болани васийликка, ҳомийликка ва фарзандликка олиш мустасно) бўйича жойлаштирилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қонуний вакили ҳисобланади. Бунда "Инсон" марказларига:
тутинган (фостер) оила ҳамда ихтисослаштирилган тарбия муассасалари томонидан болаларга ғамхўрлик кўрсатиш, тарбиялаш ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа хизматлар кўрсатилишини назорат қилиш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қонуний вакили сифатида ҳар қандай жисмоний ва юридик шахслар билан бўлган муносабатларда, шу жумладан, судда муқобил жойлаштириш шакллари бўйича тарбияга олинган (бундан фарзандликка олинган болалар мустасно) болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг номидан ва уларнинг энг устун манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиш вазифаси юклатилади.
9. "Инсон" марказларига:
муқобил жойлаштириш шакллари бўйича жойлаштирилган болаларнинг турмуш шароитларини, давлат томонидан берилаётган маблағларнинг болалар манфаати учун сарфланаётганлигини ва болаларни тарбияга олган шахсларнинг ўз мажбуриятларини бажаришини мониторинг қилиш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, ёлғиз она қарамоғидаги болаларнинг моддий таъминот олиш ҳуқуқларини таъминлашда алимент тўловлари, боланинг соғлиғини тиклаш ва реабилитацияси учун қўшимча харажатларни ота-она ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслардан бола фойдасига ундириш бўйича судга ариза (даъво аризаси) киритиш;
боланинг ота-онасини бедарак йўқолган деб топиш ва (ёки) вафот этган деб эълон қилиш бўйича судга ариза киритиш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мерос ёки мол-мулкка эгалик қилишнинг бошқа шакллари асосида тегишли бўлган мол-мулкнинг улар вояга етгунига қадар бошқа шахсларга беришнинг олдини олиш чораларини кўриш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз вазифаларини амалга оширишлари учун зарур бўлган ахборот, ҳужжатлар ва уларнинг нусхаларини барча давлат органлари, ташкилотлар ва муассасалардан сўров асосида бепул олиш ҳуқуқи берилсин.
10. Белгилансинки:
"Инсон" марказлари боланинг соғлиғини тиклаш ва реабилитацияси учун қўшимча харажатларни ота-она ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслардан бола фойдасига ундириш бўйича судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод этилади;
алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволидан қатъи назар давлат ёки нодавлат муассасаларнинг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага тўланаётган алимент миқдорини суд томонидан камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилиш тартиби бекор қилинади;
болага тайинланган алимент миқдорини камайтириш тўғрисидаги ишларни судда кўриб чиқишда "Инсон" марказлари жалб этилади. Бунда боланинг ва алимент тўловчининг яшаш шароитлари "Инсон" марказлари томонидан комплекс баҳоланади.
11. Ота-онаси хорижий давлатларга, шу жумладан, ташқи меҳнат миграциясига кетган болаларнинг назоратсиз қолишининг олдини олиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
2025 йил 1 январдан бошлаб Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетганига уч ойдан ошган фуқаролар (эр-хотин, ёлғиз она ёки ота) тўғрисидаги маълумотларни;
2025 йил 1 июлдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги уч ойдан ортиқ муддатга ташқи меҳнат миграциясига юборилган фуқаролар (эр-хотин, ёлғиз она ёки ота) тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда Агентликка тақдим этиб боради.
12. 2025 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Меҳр дафтари" жамғармалари амалдаги молиялаштириш манбалари ҳамда мавжуд қолдиқ маблағлари Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасига ўтказилган ҳолда тугатилсин.
Бунда Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси томонидан "Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари учун ажратилган маблағлар Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг ғазна ҳисобварағига ушбу ҳудудлардаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонига мутаносиб равишда тақсимланади.
13. Агентликнинг муқобил жойлаштириш шакллари бўйича жойлаштирилган (бундан фарзандликка олинган болалар мустасно) 14 ёшдан 23 ёшгача бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар (кейинги ўринларда - етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар) учун "Ёшларга ҳамроҳлик" дастурини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда "Ёшларга ҳамроҳлик" дастури доирасида:
а) "Инсон" марказлари томонидан:
етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга ижтимоий ходим бириктирилади;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган индивидуал интеграция режаси тасдиқланади ва ижроси мониторинг қилиб борилади. Бунда индивидуал интеграция режасида белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ҳамда самарали ижро этилиши юзасидан назорат Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция томонидан амалга оширилади;
б) олий таълим муассасаларини тамомлаган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади;
в) 2025 йил 1 январдан бошлаб етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим олиш, бандлигини таъминлаш, даволаниш ҳамда уй-жой шароитларини яхшилаш учун ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
14. Агентликнинг 2025 йил 1 январдан бошлаб тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш истагини билдирган номзодларни ҳам қамраб олиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Белгилансинки, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш истагини билдирган номзодларни ҳамда тутинган ота-оналарни ўқитиш Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази томонидан ташкил этилади ҳамда мувофиқлаштирилади.
15. Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
16. Ички ишлар вазирлиги Агентлик билан биргаликда икки ой муддатда вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин.
17. Агентлик:
икки ой муддатда Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартибини;
уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Ҳукуматга киритсин;
2025 йил 1 ноябрга қадар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни парвариш қилиш бўйича стандартлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
19. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси - Агентлик директори М.П. Оллоёров белгилансин.
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2024 йил 14 ноябрдаги
ПФ-185-cон Фармонига
1-ИЛОВА
Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш
бўйича чора-тадбирлар
ДАСТУРИ
Т/р |
Чора-тадбир номи |
Амалга ошириш механизми
|
Ижро муддати
|
Масъул ижрочилар
|
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
|
||||
1. |
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбияга жойлаштиришнинг муқобил шаклларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2024 йил декабрь |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги |
2. |
"Ҳаёт мактаблари" фаолиятини ташкил этиш ҳамда қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган, шу жумладан, назоратсиз ва қаровсиз қолган болаларга комплекс ёндашув асосида ижтимоий ёрдам ва хизматларни кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2024 йил декабрь |
Ички ишлар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
3. |
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга кўрсатиладиган хизматлар тизимини такомиллаштириш, шу жумладан, "Меҳр дафтари" тизимини қайта кўриб чиқиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2024 йил декабрь |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, масъул вазирлик ва идоралар |
4. |
Васийлик ва ҳомийлик органлари, етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг васий ва ҳомийларини: нотариуслар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ ва ички ишлар органлари, давлат тиббиёт ва бошқа муассасалар орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштиришда; етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳимоя қилиш мақсадида судларга ариза билан мурожаат қилишда давлат божидан озод этиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2025 йил январь |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий суд |
5. |
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, "Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги ва "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш: васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат органлари ва муассасаларининг вазифаларини оптималлаштириш бўйича уларнинг вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш; болани тарбияга жойлаштиришнинг замонавий муқобил шаклларини киритиш; нодавлат ташкилотлар томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга узоқ ёки қисқа муддатли ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш хизматини кўрсатишни қонунчиликка мувофиқ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан тузиладиган давлат ижтимоий буюртмаси, аутсорсинг ёки бошқа турдаги шартномалар асосида амалга ошириш; болага тайинланган алимент миқдорини камайтириш тўғрисидаги ишларни судда кўриб чиқишда "Инсон" марказини жалб этиш, бунда боланинг ва алимент тўловчининг яшаш шароитлари "Инсон" маркази томонидан комплекс баҳоланиши ҳамда унинг натижаларини суд ҳужжатларини қабул қилишда инобатга олиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2025 йил январь |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура |
6. |
"Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ходимларининг боланинг қонуний вакили сифатида ҳамда ёшларга ҳамроҳлик қилишда малакасини ошириш бўйича курсларни ташкил этиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2024-2025 йиллар давомида |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, масъул вазирлик ва идоралар |
7. |
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси ва бошқа шу каби давлат томонидан молиялаштириладиган, болалар билан боғлиқ соҳаларда фаолият юритадиган нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини кенгайтириш, молиялаштириш, такомиллаштириш ҳамда мувофиқлаштириш билан боғлиқ ташкилий масалаларни қайта кўриб чиқиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2025 йил март |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси |
8. |
Ногиронлиги бўлган болаларни тарбияга жойлаштиришнинг муқобил шаклларига, шу жумладан, қайтариб олган ота-онасига ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича хорижий тажрибани таҳлил қилган ҳолда таклифлар ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. |
Таҳлилий маълумот |
2025 йил март |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, масъул вазирлик ва идоралар |
9. |
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. |
Таҳлилий маълумот |
2025 йил декабрь |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
10. |
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни парвариш қилиш бўйича стандартларни ишлаб чиқиш. |
Миллий стандарт лойиҳаси |
2025 йил октябрь |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги |
II. АХБОРОТ БАЗАЛАРИ ВА ПЛАТФОРМАЛАР ИНТЕГРАЦИЯСИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ҲАМДА ИНФРАТУЗИЛМАНИ БАРПО ЭТИШ
|
||||
11. |
"Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш: васийлик ва ҳомийликка олинган ёки васий ёхуд ҳомий бўлиш истагини билдирган шахслар, муқобил тарбияга олинган болалар ва тутинган шахслар (ота-оналар) тўғрисидаги ягона маълумотлар базасини яратиш; ягона маълумотлар базасини зарур идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиш; ягона маълумотлар базасини доимий равишда такомиллаштириб бориш. |
Комплекс чора- тадбирлар |
2025 йил февраль |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Кадастр агентлиги |
12. |
Болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олишни хоҳловчи шахслардан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аризалар қабул қилиш имкониятини яратиш. |
Ташкилий чора- тадбирлар |
2025 йил январь |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги |
13. |
Болалар уйларида "Оналар маскани" хизмати фаолиятини йўлга қўйиш. Бунда болалар уйларида "Оналар маскани" хизмати учун алоҳида бино (хона) ажратиш ва зарур мебеллар билан жиҳозлаш инобатга олинади. |
Ташкилий чора- тадбирлар |
2024-2025 йиллар |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
14. |
Андижон, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимида кичик ҳажмли болалар уйини ташкил этиш. |
Ташкилий чора- тадбирлар |
2025 йил январь - май |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
15. |
Фарзандликка олувчилар, тутинган ота-оналарга болаларни парвариш қилишга кўмаклашувчи электрон платформани ишга тушириш ҳамда унга фарзандликка олувчилар, тутинган ота-оналарга болаларни парвариш қилиш бўйича видеороликлар, қўлланмалар, тарқатма материаллар тайёрлаш ва жойлаштириб бориш. |
Ташкилий чора- тадбирлар |
2025 йил январдан бошлаб доимий равишда |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
16. |
"Электрон поликлиника" ахборот тизимига болаларнинг соғлиғи ҳолати, жисмоний ва ақлий ривожланиши ҳақидаги тиббий хулосаларни киритиш имкониятларини яратиш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил февраль |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
17. |
Миграция ягона маълумотлар базасидан ташқи меҳнат миграциясига уч ойдан ортиқ муддатга чиқиб кетган фуқаролар (эр-хотин, ёлғиз она ёки ота) тўғрисидаги маълумотларни "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимига юбориш имкониятини яратиш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йил июнь |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Миграция агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
18. |
Етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, ривожланишида руҳий, хулқ-атвор бузилишлари бўлган ва алоҳида парвариш ҳамда тарбиялашга муҳтож болаларни жойлаштириш учун кичик ҳажмли болалар уйи фаолиятини республика бўйлаб йўлга қўйиш бўйича концепция ишлаб чиқиш. |
Комплекс чора- тадбирлар |
2025 йил ноябрь |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, масъул вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ ЖАМИЯТГА МУВАФФАҚИЯТЛИ ИНТЕГРАЦИЯСИНИ ТАЪМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН МЕДИАРЕЖА ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ
|
||||
19. |
Жамоат жойларида ҳамда марказий телевидение орқали ижтимоий етимлик (фарзанддан воз кечиш)нинг оқибатлари ва унинг олдини олиш, шунингдек, оилани мустаҳкамлашга қаратилган визуал видео-анимацион клиплар, қисқа метражли фильмлар ва кўрсатувларни намойиш этиш. |
Видеоролик, амалий чора-тадбирлар |
2025 йилдан бошлаб |
Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
20. |
Ота-оналарнинг фарзанд тарбиялаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатишдаги мажбуриятлари, боланинг қизиқишларини рўёбга чиқаришга тарғиб қилувчи қисқа метражли фильмлар ва ижтимоий роликлар тайёрлаш ва (шаҳар кўчаларида жойлашган билбордлар ва лед мониторлар орқали) намойиш этиш. |
Видеоролик, амалий чора-тадбирлар |
2025 йилдан бошлаб |
Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
21. |
Фуқароларни етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбияга олишга рағбатлантиришга қаратилган тарғибот материаллари, муқобил жойлаштириш шаклларига берилган ва тутинган оила муҳитида тарбияланаётган болалар ҳамда тутинган ота-оналар тўғрисида қисқа метражли фильмлар ва кўрсатувларни намойиш этиш. |
Амалий чора- тадбирлар, видеоролик |
2025 йилдан бошлаб |
Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
22. |
Турли соҳаларда фаолият юритаётган ҳамда муайян ютуқларга эришган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар тўғрисида туркум телекўрсатувлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2025 йилдан бошлаб |
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
23. |
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг "Ёшларга ҳамроҳлик" дастури мазмун-моҳияти, унинг доирасида яратилаётган имкониятлар тўғрисида хабардорлигини ошириш. |
Чора-тадбирлар режалари |
2025 йилдан бошлаб |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
Президентининг
2024 йил 14 ноябрдаги
ПФ-185-cон Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим
ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш
ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги "2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида"ги ПФ-3227-сон Фармонининг 2-бандида:
биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги биринчи - тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
"2. Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг суммаси жисмоний шахсларнинг жами даромад таркибига киритилмаслиги ҳамда пенсия ва нафақалар тўланадиган тартиб ва муддатларда:
республика бюджети ҳисобидан пенсия олувчиларга - пенсия тайинланган ташкилот орқали;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда - Пенсия жамғармаси) ҳисобидан пенсия олувчиларга - Пенсия жамғармаси орқали;
нафақа олувчиларга - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали тўланиши белгилаб қўйилсин";
иккинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси орқали пенсия ва нафақа" сўзлари "Пенсия жамғармаси орқали пенсиялар" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 17 декабрдаги "Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-3942-сон Фармонининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2. Белгилаб қўйилсинки, фахрий унвонлар эгаларига, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси фахрий унвон эгаларига тўловлар ҳар ойда қуйидаги маблағлар ҳисобидан тўланади:
бюджет ташкилотларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларга - тегишли бюджетлар ҳисобидан;
хўжалик ҳисобидаги хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларга - хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари ҳисобидан;
пенсия олувчиларга - пенсия тайинланган ташкилот орқали республика бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
нафақа олувчиларга - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади".
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4161-сон Фармонида:
а) муқаддимадаги "пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни" сўзлари "пенсиялар, компенсация ва бошқа тўловларни" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "пенсиялар, шунингдек, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловларни тайинлаш, молиялаштириш, уларнинг тўланишини ҳисобга олиш ва мониторингини юритиш" сўзлари "пенсиялар, шунингдек, компенсация ва бошқа тўловларни тайинлаш, молиялаштириш, уларнинг тўланишини ҳисобга олиш ва ўрганиш" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил қилиш, фуқароларга пенсиялар, компенсация ва бошқа тўловларни тайинлаш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда пенсиялар ҳамда бошқа тўловларнинг миқдорлари қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш";
тўртинчи хатбошидаги "мониторингини" сўзи "ўрганиш" сўзи билан алмаштирилсин;
д) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 14 апрелдаги "Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4715-сон Фармони 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги "Меҳнат фаолиятини олиб бораётган пенсионерларнинг алоҳида тоифаларига қулай шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5291-сон Фармони 4-бандидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги "Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6079-сон Фармонига 15-илованинг 9-позицияси чиқариб ташлансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6191-сон Фармонида:
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси - вафот этган шахсга илгари тайинланган пенсия ва пенсия билан биргаликда тўланадиган бошқа тўловларнинг тўлови тўхтатилишини";
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги - вафот этган шахсга илгари тайинланган нафақаларнинг тўлови тўхтатилишини";
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишинча ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
13 ва 14-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
" |
13.
|
Пенсия миқдори тўғрисида маълумот |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси |
"; |
14. |
Пенсия олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот
|
қуйидаги мазмундаги 19 ва 20-позициялар билан тўлдирилсин:
" |
19. |
Нафақа миқдори тўғрисида маълумот
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
". |
20. |
Нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот
|
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 июндаги "Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6241-сон Фармонининг 1-банди "а" кичик бандидаги "миқдорида ва ундан" сўзлари "миқдоридан" сўзи билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-58-сон Фармони 2-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Бунда 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар нафақасига ҳар ойда тўланадиган қўшимча тўлов нафақа тайинланган ташкилот орқали Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади".
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 февралдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-74-сон Фармони 2-бандининг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"б) парваришлаш нафақаси фуқаролардан мурожаат талаб этилмаган ҳолда, электрон маълумотлар асосида "проактив шакл"да Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайинланади ва тўланади".
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПФ-175-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясининг 2-боби қуйидаги мазмундаги 5-1-мақсад билан тўлдирилсин:
"5-1-мақсад: Парваришлаш иқтисодиётининг альтернатив моделларини жорий этиш.
Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
а) Парваришлаш иқтисодиётининг альтернатив моделлари концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
б) парваришлаш бўйича ижтимоий хизматлар рўйхатини шакллантириш, стандартларини ишлаб чиқиш ва хизмат кўрсатувчи субъектлар фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилаш;
в) парваришлаш ишлари билан норасмий банд бўлган шахсларни малака ошириш, қайта тайёрлаш ва сертификат бериш орқали расмий бандликка ўтказиш чораларини кўриш".
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-27-сон Фармонига илованинг 205-позицияси "Муддати" устунидаги "2024 йил" сўзлари "2025 йил" сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги "Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-82-сон Фармонида:
"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"г) 2025 йил 1 январдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидан Ижтимоий суғурта жамғармаси";
қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд билан тўлдирилсин:
"д) 2028 йил 1 январдан бошлаб Ички ишлар вазирлиги тизимидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари";
б) 1-илованинг VIII бўлими қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақаларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш, тиклаш, чегирма қилиш ва тўлашни ташкил этиш";
в) 3-илованинг 6-позицияси "Ижро муддати" устунидаги "2024 йил август" сўзлари "2026 йил август" сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги "Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-111-сон Фармонига 2-илованинг 7-позицияси чиқариб ташлансин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Корея Республикасидаги меҳнат фаолияти даврида тўланган пенсия ажратмаларини олишда уларга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-738-сон қарорининг 6-бандидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1252-сон қарорида:
а) номланишидаги ва 1-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги "молия органлари" сўзлари "тегишли равишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги марказий аппарати ҳамда унинг ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;
номланишидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" блокидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги "Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2753-сон қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, АТ "Халқ банки" пенсиялар мазкур қарорнинг 2-бандига мувофиқ, қонунчиликда белгиланган муддатда, тегишли ойнинг 27 санасидан кечиктирмай тўланишини таъминласин".
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги "Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4185-сон қарорида:
иккинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
учинчи - бешинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) илованинг 13-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидаги "Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров)" сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4699-сон қарорига 5-илованинг 2.3-позицияси чиқариб ташлансин.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги "Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4742-сон қарорига илова қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:
"2-1. Оилавий болалар уйини ташкил этиш ва фаолиятини юритиш".
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги "Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4797-сон қарорининг 6-банди ва қарорга 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги "1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция ва 2002 йил 7 октябрдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4895-сон қарорига 1-иловада:
а) 6-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
6. |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
Умумий ўрта таълим ҳақидаги маълумотларни талаб қилиш бўйича сўровларни жўнатиш ва кўриб чиқиш.
|
";
б) қуйидаги мазмундаги 6-1-позиция билан тўлдирилсин:
"
6-1. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
|
Васийлик ва ҳомийликни белгилаш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар; фарзандликка олишни белгилаш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар.
|
".
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги "Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5033-сон қарорининг 3-банди тўртинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги "Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5102-сон қарорида:
а) 1-банд "а" кичик бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда - Пенсия жамғармаси) томонидан молиялаштириладиган пенсиялар, компенсациялар ва бошқа тўловлар (кейинги ўринларда - пенсия ва бошқа тўловлар)ни тўлаш АТ "Халқ банки" томонидан амалга оширилади. Бунда АТ "Халқ банки" билан тузилган шартномага мувофиқ унга пенсия тўловларини нақд пулда маҳалла фуқаролар йиғинларига, фуқароларнинг яшаш манзилларига етказиб бериш мажбурияти юклатилади;
АТ "Халқ банки" томонидан пенсия ва бошқа тўловларни маҳалла фуқаролар йиғини биноси ёки фуқаронинг яшаш манзилига етказиб бериш шартларидан келиб чиқиб, хизмат ҳақи пенсия ва бошқа тўловлар тўланадиган (етказиб бериладиган) сумманинг 1 фоизи миқдорида бўлиши мумкин. Бунда пенсия ва бошқа тўловларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар Пенсия жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан тўлаб берилади";
б) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "нафақаларни" сўзи "бошқа тўловларни" сўзлари билан алмаштирилсин.
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5215-сон қарорида:
а) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги "Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг" сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги ", васий ёки ҳомий тайинлаш, фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллаш" сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
"Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари мазкур банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган манбалар ҳисобидан Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси орқали молиялаштирилади.
Бунда Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси томонидан "Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари учун ажратилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг ғазна ҳисобварағига ушбу ҳудудлардаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонига мутаносиб равишда тақсимланади";
учинчи-бешинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Меҳр дафтари"га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш тадбирларини молиялаштириш ҳомийлик маблағлари, 2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг уч фоизи миқдоридаги ажратмалар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади";
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"2025 йил 1 январдан бошлаб мазкур бандда назарда тутилган манбалар ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш тадбирларини молиялаштириш учун ҳам маблағ йўналтиришга рухсат берилади";
г) 11-банднинг "б" кичик бандидаги "Халқ таълим вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
д) илованинг 16-позицияси "Масъул ижрочилар" устуни ", Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров)" сўзлари билан тўлдирилсин.
26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5216-сон қарорида:
а) 1-банднинг иккинчи - бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлгандан кейин кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25-50 квадрат метр оралиғида бўлган, мазкур болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50-70 квадрат метр оралиғида бўлган квартиралар ёки мазкур квартиралар нархидан ортиқ бўлмаган нархда якка тартибдаги турар жой (ҳовли) ажратилади. Бунда мазкур тоифага кирувчи ногиронлиги бўлган болаларга квартиралар кўп қаватли уйларнинг учинчи қаватигача ажратилади;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жойлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) томонидан кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридаги шаҳар ва туманларда қурилган кўп квартирали уй-жойлардан харид қилинади;
тегишли туман (шаҳар)да кўчмас мулк бирламчи бозорида мазкур бандда назарда тутилган мезонларга мос келадиган уй-жойлар мавжуд бўлмаганда, уй-жойлар кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридан тегишли мезонларга мувофиқ ҳолда харид қилинади;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлаш "онлайн-навбат" тизими асосида амалга оширилади";
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2. Белгилаб қўйилсинки:
а) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар мулк ҳуқуқи асосида, бироқ улар 30 ёшга тўлгунга қадар уй-жойни сотиш, ҳадя қилиш ёки гаровга қўйиш ёхуд ижарага бериш ҳамда уй-жойда ўзи ва оила аъзолари (эри ёки хотини, фарзандлари)дан ташқари бошқа фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳуқуқисиз ажратилади;
б) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш жараёнида қуйидагилар тақиқланади:
битта кўп квартирали уй-жойнинг ҳар бир кириш йўлагидаги квартираларда бир нафардан ортиқ, агар кириш йўлагида квартираларнинг сони 10 тадан ортиқ бўлса ҳар 10 та квартирага бир нафардан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш (улар ўртасида никоҳ тузилган ҳоллар бундан мустасно);
икки ва ундан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун кўп квартирали уй-жойдан битта квартира ажратиш (улар ўртасида никоҳ тузилган ҳоллар мустасно);
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун алоҳида кўп қаватли уй-жойлар қуриш ва бу ерда уларнинг барчасини жойлаштириш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ётоқхоналардан уй-жойлар ажратиш (харид қилиш);
кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мансарда ва цокол қаватларидан уй-жой харид қилиш;
в) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар коллеж, академик лицей, техникум ва олий таълим муассасаларида ўқиётган даврида уларга ажратилган уй-жойларда коммунал хизматларнинг меъёрий кўрсаткичлари бўйича фойдаланилган коммунал хизматлар учун тўловларнинг эллик фоизи тегишли туман ва шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан компенсация қилинади.
Бунда ажратилган уй-жойларда фойдаланиладиган коммунал хизматларнинг меъёрий кўрсаткичлари тегишли туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади";
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) комиссиялар) намунавий таркиби 1а-иловага мувофиқ";
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи - тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
"Қуйидагилар туман (шаҳар) комиссияларнинг вазифалари этиб белгилансин:
ҳудудий бошқармалар томонидан харид қилинадиган бирламчи ва иккиламчи уй-жойлар бўйича хулоса бериш;
харид қилиниши режалаштирилган уй-жойни баҳолаш учун баҳоловчини аниқлаш ва танлаш;
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг асослантирилган мурожаати асосида уй-жойнинг умумий майдонини кенгайтириш ва мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган талабларни сақлаб қолиш шарти билан сотишга рухсат бериш;
фаолият юритадиган ҳудудда етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани уй-жой билан таъминлаш жараёнини мониторинг қилиш";
г) 4-банднинг бешинчи хатбошисидан ", "Меҳр дафтари" жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин;
д) 6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6. Агентлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда";
е) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги "Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) ва Миллий гвардия (Р. Джураев)" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги "SOS - болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари" ва "Халқ таълими вазирлиги ва Миллий гвардия" сўзлари тегишинча "SOS - болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари бўлган етим болалар" ва "Агентлик" сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги "SOS - болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчиларига" сўзлари "SOS - болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари бўлган етим болаларга" сўзлари билан алмаштирилсин;
"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"а) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан:
Агентлик ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги шакллантирган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхати асосида уларнинг йирик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ҳар йили амалиёт ўташи ташкил этилади;
техникум, коллеж ёки олий таълим муассасасига ўқишга кирмаган ҳамда касб эгаллаш истагидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ўз тизимидаги касбий кўникмалар марказларида касб-ҳунарга ўқитилиши йўлга қўйилади;
Агентлик ва Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг бандлиги бўйича доимий мониторинг амалга оширилади";
"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"в) ўқув-тарбия муассасалари Ёшлар ишлари агентлиги ва Агентлик томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турмушини яхшилаш, касб-ҳунар ва бизнес билан шуғулланиш орқали даромад топиш ҳамда уларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини ўргатишга қаратилган "коучинг" видео материаллар, мотивацион роликлар ва дарсликлар тўпламлари билан ўқув-тарбия муассасалари Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан таъминланади";
и) қуйидаги мазмундаги 1а-илова билан тўлдирилсин:
"Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2021 йил 9 августдаги
ПҚ-5216-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум
бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш
бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
1. Лавозим бўйича |
- туман (шаҳар) ҳокими, Комиссия раиси |
2. Лавозим бўйича |
- туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази директори, Комиссия раиси ўринбосари |
3. Лавозим бўйича |
- туман (шаҳар) прокурори |
4. Лавозим бўйича |
- туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғи |
5. Лавозим бўйича |
- туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи |
6. Лавозим бўйича |
- Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали бошлиғи |
7. Лавозим бўйича |
- туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази масъул ходими, Комиссия котиби |
".
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПҚ-105-сон қарори билан тасдиқланган "Электрон суриштирув ва дастлабки тергов" ягона ахборот тизими доирасида суриштирув ва тергов органлари билан электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотлар рўйхатининг 27-бандидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 апрелдаги "Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-198-сон қарори 2-банди "а" кичик бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"барча турдаги давлат пенсияларини, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан тўланадиган компенсациялар ва бошқа тўловларни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тўланадиган нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни ҳамда кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам пулини (кейинги ўринларда - пенсия ва нафақалар) банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади. Бунда фуқароларнинг розилиги билан пенсия ва нафақа пулларини банк карталарига ўтказиш асосида ҳужжатларни қоғоз шаклида юритишдан воз кечилади".
29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 июндаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-274-сон қарорининг 2-бандида:
а) "а" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "ва нафақа" сўзлари чиқариб ташлансин;
б) "б" кичик банддаги "Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитаси" сўзлари "Миллий гвардия, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги "Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-345-сон қарорида:
иккинчи хатбошидаги "тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги "Миллий гвардия ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари" сўзлари "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги "бошқа сабабларга кўра кетгунга" сўзлари "умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларини тамомлагунига" сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
г) 5-банддаги "Туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари" сўзлари "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.
31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги "Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-162-сон қарорига 1-илованинг 86-позицияси чиқариб ташлансин.
32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-176-сон қарорида:
а) 2-илованинг "Изоҳлар" қисми 5-банди иккинчи хатбошисидаги "5 424" рақами "9 964" рақами билан алмаштирилсин;
"Ўтказилаётган штат бирлиги сони" устунидаги "4 198" рақами "4 262" рақами билан алмаштирилсин;
"2025 йил 1 январдан" сўзлари ҳамда 9-позиция чиқариб ташлансин;
"Изоҳлар" қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"*а) қуйидагилар:
2023 йил 15 июндан 200 та, 2023 йил 1 октябрдан 73 та ҳамда 2025 йил 1 январдан 33 та қўшимча штат бирлиги киритилади. Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вазирлик ва идораларнинг амалдаги штат бирликларини мақбуллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритади;
2024 йил 1 августдан санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари негизида умумий ўрта таълим муассасалари ташкил этилиши муносабати билан бўшаган штатлар ҳисобидан қўшимча 14 та штат бирлиги киритилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-330-сон қарорига мувофиқ 90 та штат бирлиги киритилади;
б) қуйидагилар:
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатувчи барча ижтимоий ходимлари;
давлат умумий ўрта таълим муассасаларидаги Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими тугатилиб, 2 528 штат бирлиги ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги 2 896 штат бирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-330-сон қарорига мувофиқ санатория типидаги мактаб-интернатларнинг фаолиятини такомиллаштириш муносабати билан бўшайдиган штат бирликлари ҳисобидан 854 та ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари штат бирликлари ҳисобидан 3686 та штат бирлиги Агентлик тизимига ўтказилади".
33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги "Аҳолига пенсия тайинлаш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-353-сон қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) 2025 йил 1 мартга қадар:
Рақамли технологиялар вазирлиги ва мобиль алоқа операторлари билан биргаликда беғараз асосда фуқаронинг мобиль алоқа воситасига пенсия таъминотига оид бўлган СМС-хабарлар юборилишини таъминласин.
Бунда фуқаронинг мобиль алоқа воситасига СМС-хабарни юбориш Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали юбориладиган фуқаронинг ЖШШИР маълумотлари асосида амалга оширилади;
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган ёшга доир пенсия олиш ёшига тўлиши муносабати билан пенсияни уларнинг алоҳида мурожаатисиз проактив шаклда тайинлаш тизимини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин".
34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги "Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-410-сон қарорида:
а) 6-бандда "ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга" сўзларидан кейин "(ёлғиз яшовчи кексалар ва ёлғиз яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар бундан мустасно)" сўзлари билан тўлдирилсин;
б) илованинг 17-позицияси "Ижро муддати" устунидаги "2024 йил" сўзлари "2025 йил" сўзлари билан алмаштирилсин.
35. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарори билан тасдиқланган Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 3-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3-1. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой улар жойлаштиришнинг муқобил шакли бўйича жойлаштирилган ёки ўқув-тарбия муассасасига йўналтирилган дастлабки жой бўйича туман (шаҳар) ҳудудидан сотиб олинади.
Тошкент шаҳрида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой сотиб олишда улар жойлаштиришнинг муқобил шакли бўйича жойлаштирилган ёки ўқув-тарбия муассасасига йўналтирилган дастлабки жой бўйича мазкур Низомда белгиланган мезонларга жавоб берувчи уй-жой мавжуд бўлмаган тақдирда, истисно тариқасида бошқа тумандан сотиб олишга рухсат берилади";
б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"4. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) томонидан:
а) кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридаги кўп квартирали уйлардаги турар жойлар;
б) кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридаги кўп квартирали уйлардаги турар жойлар;
в) белгиланган нарх доирасида якка тартибдаги турар жой сотиб олинади.
Бунда уй-жойга муҳтож етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга:
уй-жойлар Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш туман (шаҳар) комиссияларининг (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) комиссиялари) хулосасига асосан ажратилади;
тегишли туман (шаҳар)да кўчмас мулкнинг бирламчи бозорида мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган мезонларга мос келадиган уй-жойлар мавжуд бўлмаганда, уй-жойлар кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридан тегишли мезонларга мувофиқ ҳолда харид қилинади;
уй-жойлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан харид қилинган уйлар ҳисобидан ажратилади;
кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридаги кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ёки якка тартибдаги турар жой харид қилинганда, унинг нархи шу ҳудуддаги кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридаги кўп квартирали уйлардан умумий майдони мазкур Низомнинг 24-бандида белгиланган мезонлардаги уй-жойлар нархидан ошмаслиги ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари томонидан танланган қонунчиликда белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган бўлиши лозим";
в) 18-банд учинчи хатбошисидаги "Халқ таълими вазирлигининг" сўзлари "ҳудудий бошқармаларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 24-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"24. Ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлгандан кейин кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25-50 квадрат метр оралиғида бўлган, мазкур болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50-70 квадрат метр оралиғида бўлган квартиралар ёки мазкур квартиралар нархидан ортиқ бўлмаган нархда якка тартибдаги турар жой (ҳовли) ажратилади";
д) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"25. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар мулк ҳуқуқи асосида, бироқ улар 30 ёшга тўлгунга қадар уй-жойни сотиш, ҳадя қилиш ёки гаровга қўйиш ёхуд ижарага бериш ҳамда уй-жойда ўзи ва оила аъзолари (эри ёки хотини, фарзандлари)дан ташқари бошқа фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳуқуқисиз ажратилади.
Бунда етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг асослантирилган мурожаати асосида туман (шаҳар) комиссиялари томонидан уй-жойнинг умумий майдонини кенгайтириш мақсадида мазкур бандда назарда тутилган талабларни сақлаб қолиш шарти билан сотишга рухсат берилади";
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"битта кўп квартирали уй-жойнинг ҳар бир кириш йўлагидаги квартираларда бир нафардан ортиқ, агар кириш йўлагида квартираларнинг сони 10 тадан ортиқ бўлса ҳар 10 та квартирага бир нафардан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш (улар ўртасида никоҳ тузилган ҳоллар бундан мустасно)";
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мансарда ва цокол қаватларидан уй-жой харид қилиш";
ж) 33-банднинг учинчи хатбошисидан ", "Меҳр дафтари" жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошидаги "уй-жойга кўчиб кириш" сўзларидан кейин "ҳамда расмийлаштириш" сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"40. Уй-жойга муҳтож сифатида рўйхатга туриш ва уй-жой билан таъминланиш даври оралиғида икки етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ўртасида ўзаро никоҳ шартномаси тузилган тақдирда, томонларнинг мурожаатига кўра, истисно тариқасида, уларнинг бирига мазкур Низомнинг 24-бандида белгиланган мезонлардаги уй-жой ажратилади";
иккинчи хатбоши чиқариб ташласин;
к) 41-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
биринчи хатбошидаги "маҳаллий ҳокимликлар томонидан" сўзлари "уларга" сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидан "маҳаллий ҳокимликлар томонидан" сўзлари чиқариб ташлансин;
м) 50-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
н) 51-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"51. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ўз вақтида уй-жой ажратилиши таъминланмаган ёки кечиктириш ҳолатлари кузатилган тақдирда тегишлилиги бўйича Агентлик ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига туман (шаҳар) прокуратураси томонидан қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилади";
"2-босқич" блоки "Муддатлар" устуни 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3. Етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола 18 ёшга тўлгандан кейин";
"3-босқич" блоки "Механизм" устунидаги "уй-жойга кириб яшаши" сўзларидан кейин "ҳамда расмийлаштириши" сўзлари билан тўлдирилсин;
"4-босқич" блоки "Механизм" устунидаги "етим бола" сўзларидан кейин "ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола" сўзлари билан тўлдирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 21 ноябрь