Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.11.2024 й. ПҚ-396-сон "Андижон давлат техника институтини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
18.11.2024 й.
N ПҚ-396
АНДИЖОН ДАВЛАТ ТЕХНИКА ИНСТИТУТИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Андижон вилояти иқтисодиёт тармоқлари учун замонавий билим ва кўникмаларга эга олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, олий таълим ташкилотларининг мавжуд ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлигининг Андижон машинасозлик институти, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Андижон факультети негизида Андижон давлат техника институтини (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
автомобилсозлик, электротехника, энергетика, тўқимачилик, муҳандислик, қурилиш ва бошқа саноат соҳалари бўйича, шунингдек, ҳудуднинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ замонавий билим ва амалий кўникмаларга эга кадрлар тайёрлаш;
таълим жараёнига илм-фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини қўллаш, халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотлари тажрибаси асосида таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
амалий ва фундаментал илмий-тадқиқот ишлари ва инновацион лойиҳаларнинг самарадорлигини ошириш чораларини кўриш;
ихтисослик соҳалари бўйича таълим, илм-фан, ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни таъминлаш;
етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда талабаларнинг академик алмашинувини таъминлаш, уларнинг таълим олиши ва соҳа ташкилотларида малакавий амалиётини ташкил этиш;
профессор-ўқитувчиларнинг саноат корхоналарида стажировка ўташини йўлга қўйиш ҳамда мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш;
талабаларни ҳар томонлама етук кадрлар бўлиб етишиши учун барча шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, уларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, таълим-тарбия ва амалиёт уйғунлигини самарали ташкил этиш.
3. Қуйидагилар:
Андижон давлат техника институти фаолиятини ташкил этиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича "йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;
Андижон давлат техника институтига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилаётган объектлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Андижон давлат техника институтига бириктирилаётган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб йирик ишлаб чиқариш корхоналарини Институтга саноат ҳамкори сифатида бириктириш ҳамда ушбу тизимнинг самарали фаолиятини таъминлаш;
Институтга етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида фаолият юритувчи чет эллик ва (ёки) етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари битирувчиси бўлган маҳаллий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш чораларини кўрсин.
5. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
а) 2024/2025 ўқув йили давомида:
малака талаблари ва фаннинг ўқув дастурлари иш берувчиларнинг таклифлари ҳамда етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари дастурлари асосида халқаро таълим стандартларига мослаштирилган ҳолда таълим жараёнига жорий этилишини таъминласин;
Институт бошқарув кадрлари лавозимларига олий таълим ташкилотларида юқори натижалар кўрсатган, узоқ йиллик иш тажрибасига эга, хорижий тилларни биладиган, нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларида таҳсил олган ёки малака оширган истиқболли мутахассисларни жалб этсин;
Институтни танлов асосида ишлаб чиқариш, олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида катта илмий ва (ёки) амалий тажриба орттирган мутахассислар, устувор равишда, илмий даражага эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин;
б) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
Институтда энергетика муҳандислиги, сунъий интеллект, мехатроника ва робототехника каби йўналишларда кадрлар тайёрлаш ҳажми оширилишини таъминласин;
Институт талабаларининг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичини ва профессор-ўқитувчиларнинг фаолият самарадорлигини халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизимини жорий этсин;
Институтда Таълим хизматлари марказини ташкил этиб, талабаларга ўқиш давомида юзага келадиган ташкилий ва ҳуқуқий масалалар бўйича барча зарур хизматларнинг "ягона дарча" тамойили асосида кўрсатилишини йўлга қўйсин;
Институтнинг бакалавриат ва магистратура босқичларига ўқишга қабул қилинган иқтидорли талабалар учун алоҳида гуруҳларда дарсларни хорижий тилларда ўтказишни ташкил этсин.
6. Белгилансинки:
а) Андижон машинасозлик институти, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Андижон факультетида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Институтда давом эттиради ва 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Институт дипломи берилади;
б) Институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида фаолият юритади;
в) Институт фаолиятини молиялаштириш:
Давлат бюджети маблағлари, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, ҳомийлик хайриялари ва грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2025 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда Андижон вилояти ҳокими Ш.К. Абдурахманов белгилансин.
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2024 йил 18 ноябрдаги
ПҚ-396-сон қарорига
1-ИЛОВА
Андижон давлат техника институти фаолиятини
ташкил этиш ҳамда унинг моддий-техника
базасини мустаҳкамлаш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Президентининг
2024 йил 18 ноябрдаги
ПҚ-396-сон қарорига
2-ИЛОВА
Андижон давлат техника институтига
оператив бошқарув ҳуқуқи асосида
бепул берилаётган объектлар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Объектнинг номи |
Манзили |
Эгаллаган майдони, (м2)
|
Балансда сақловчи |
1. |
1-ўқув биноси |
Андижон шаҳри, Бобур шоҳкўчаси, 56-уй |
8 012,56 |
Андижон машинасозлик институти |
2. |
2-ўқув биноси |
Андижон шаҳри, Бобур шоҳкўчаси, 56-уй |
3 462,18 |
|
3. |
3-ўқув биноси |
Андижон шаҳри, Бобур шоҳкўчаси, 39а-уй |
8 066,89 |
|
4. |
4-ўқув биноси |
Андижон шаҳри, Бобур шоҳкўчаси, 32-уй |
5 700,84 |
|
5. |
Ахборот-ресурс маркази биноси |
Андижон шаҳри, Бобур шоҳкўчаси, 56-уй |
482,4 |
|
6. |
Ўқув-лаборатория ишлаб чиқариш маркази биноси |
Андижон шаҳри, Бобур шоҳкўчаси, 39а-уй |
1 487,0 |
|
7. |
1-сон талабалар турар жойи биноси |
Андижон шаҳри, Бобур шоҳкўчаси, 56-уй |
4 050,34 |
|
8. |
2-сон талабалар турар жойи биноси |
Андижон шаҳри, Бобур шоҳкўчаси, 39а-уй |
4 246,87 |
|
9. |
1-сон ўқув биноси |
Андижон шаҳри, А.Навоий шоҳкўчаси, 15а-уй |
34 900,0 |
Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти |
Президентининг
2024 йил 18 ноябрдаги
ПҚ-396-сон қарорига
3-ИЛОВА
Андижон давлат техника институтига
бириктирилаётган ўрта махсус ва касбий
таълим ташкилотлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Таълим ташкилоти номи
|
Қуввати |
1. |
Андижон давлат техника институтининг академик лицейи (собиқ Андижон машинасозлик институтининг академик лицейи) |
720 |
2. |
Андижон қурилиш ва транспорт техникуми |
930 |
3. |
Андижон шаҳар 1-сон политехникуми |
600 |
4. |
Андижон шаҳар 2-сон политехникуми |
750 |
5. |
Андижон шаҳар 3-сон политехникуми |
660 |
6. |
Андижон шаҳар 4-сон политехникуми |
720 |
7. |
Андижон туман 1-сон политехникуми |
450 |
8. |
Андижон туман 3-сон политехникуми |
765 |
9. |
Асака транспорт ва машинасозлик техникуми |
900 |
10. |
Асака туман 2-сон политехникуми |
450 |
11. |
Асака туман 3-сон политехникуми |
720 |
12. |
Балиқчи туман 1-сон политехникуми |
750 |
13. |
Балиқчи туман 2-сон политехникуми |
615 |
14. |
Булоқбоши туман 1-сон политехникуми |
1005 |
15. |
Булоқбоши туман 2-сон политехникуми |
615 |
16. |
Бўстон туман политехникуми |
600 |
17. |
Жалақудуқ туман 1-сон политехникуми |
615 |
18. |
Жалақудуқ туман 2-сон политехникуми |
585 |
19. |
Избоскан туман 1-сон политехникуми |
990 |
20. |
Избоскан туман 2-сон политехникуми |
1005 |
21. |
Қўрғонтепа туман 1-сон политехникуми |
450 |
22. |
Марҳамат туман 2-сон политехникуми |
930 |
23. |
Олтинкўл туман 1-сон политехникуми |
900 |
24. |
Олтинкўл туман 2-сон политехникуми |
900 |
25. |
Пахтаобод туман 1-сон политехникуми |
540 |
26. |
Пахтаобод туман 2-сон политехникуми |
615 |
27. |
Хонобод шаҳар 1-сон политехникуми |
750 |
28. |
Хўжаобод туман политехникуми |
750 |
29 |
Шаҳрихон туман 1-сон политехникуми |
720 |
30. |
Шаҳрихон туман 2-сон политехникуми |
825 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 25 ноябрь