Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 19.09.2025 й. 287-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 08.09.2025 й. 08/427-сон, Солиқ қўмитасининг 04.09.2025 й. 2025-12-сон, Марказий банк Бошқарувининг 12.09.2025 й. 287-В-2-сон "Касаба уюшмалари органларининг ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун йўналтирилган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 23.10.2025 й. 1690-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.10.2025 й.
N 1690-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 19.09.2025 й. N 287 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИНИНГ 08.09.2025 й. N 08/427 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 04.09.2025 й. N 2025-12 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 12.09.2025 й. N 287-В-2 |
ҚАРОРИ
"Касаба уюшмалари органларининг ходимлар
ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун
йўналтирилган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-427-сон "Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Марказий банк бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк бошқарувининг 2007 йил 15 майдаги 56, М-23, 2007-14 ва 287-В-сон "Касаба уюшмалари органларининг ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун йўналтирилган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1690, 2007 йил 14 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 24-сон, 257-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир
|
Д.А. Кучкаров |
Вазир
|
Б.Э. Захидов |
Солиқ қўмитаси раиси
|
Ш.Д. Кудбиев |
Марказий банк раиси |
Т.А. Ишметов |
ИЛОВА
"Касаба уюшмалари органларининг ходимлар
ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун
йўналтирилган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қарор муқаддимасидаги "Ўзбекистон Республикаси "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги Қонуни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мазкур Низом касаба уюшмалари органларининг ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун йўналтирилган маблағларини сарфлаш тартибини белгилайди.";
2) 1-бобнинг номидаги "Федерацияси Кенгашининг" деган сўзлар "Федерациясининг" деган сўз билан алмаштирилсин;
3) 1-бандда:
биринчи хатбошидаги "Федерацияси Кенгашининг" деган сўзлар "Федерациясининг" деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги "Федерацияси Кенгашига" ва "ягона ижтимоий тўловдан" деган сўзлар тегишли равишда "Федерациясига" ва "ижтимоий солиқдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 2-бобнинг номидаги "банк муассасаларидаги" деган сўзлар "банклардаги" деган сўз билан алмаштирилсин;
5) 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Банкларда депозит ва транзит ҳисобварақларини очиш Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 3420, 2023 йил 8 февраль) мувофиқ амалга оширилади.";
6) 3-бандда:
биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3. Касаба уюшмалари органлари Қорақалпоғистон, вилоятлар, Тошкент шаҳар кенгашларига (кейинги ўринларда - ҳудудий кенгашлар деб юритилади) банкларда қуйидаги банк ҳисобварақлари очилади:
202112 "Нодавлат нотижорат ташкилотларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари" баланс ҳисобварағида ижтимоий суғурта маблағларини, шу жумладан ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобига олинган йўлланмаларни сотиб олишдан тушган маблағларни ҳисобга олиш учун ижтимоий суғурта бўйича транзит ҳисобварақлар очилади, уларнинг 30 фоизи белгиланган тартибда тақсимлангунга қадар - Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига, 70 фоизи ҳудудий кенгашларга йўналтирилади;";
учинчи хатбошидаги "ҳудудий бирлашмалар" деган сўзлар "ҳудудий кенгашлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
7) 5-бандда:
биринчи хатбошидаги "Федерацияси Кенгашининг" деган сўзлар "Федерациясининг" деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган болалар соғломлаштириш оромгоҳлари йўлланмалари нархининг бир қисмини қоплаш учун ижтимоий солиқ тушумидан ажратмани ҳисобга олган ҳолда оромгоҳларга ёки касаба уюшмалари ташкилотлари орқали унинг аъзоларига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи миқдорида компенсация беришга;";
бешинчи хатбошидаги "ва молиявий имкониятлари даражасида спорт анжомларини" ва "қисман маблағ ажратишга" деган сўзлар тегишли равишда ", спорт анжомларини" ва "маблағ ажратишга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги "ҳудудий бирлашмалар" деган сўзлар "ҳудудий кенгашлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги "Федерацияси Кенгашининг" деган сўзлар "Федерациясининг" деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги спорт мажмуалари абонементларини сотиб олишга;";
тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
ўнинчи хатбошидаги "Федерацияси Кенгаши раёсати" деган сўзлар "Федерацияси Ижроия қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 6-бандда:
"в" кичик банддаги "оромгоҳларида болаларни таъминотида ҳиссали иштирок этишга йўналтириладиган маблағлар" деган сўзлар "оромгоҳларига ёки касаба уюшмалари ташкилотлари орқали унинг аъзоларига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи миқдорида компенсация маблағлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
"г" кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
"е" кичик банддаги "ҳудудий бирлашмаларнинг" ва "сарфланади." деган сўзлар тегишли равишда "ҳудудий кенгашларнинг" ва "сарфланади;" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги "ж" кичик банд билан тўлдирилсин:
"ж) спорт мажмуалари абонементларини сотиб олиш учун маблағлар, тасдиқланган сметага мувофиқ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги спорт мажмуаларининг жорий ҳисобварақларига ўтказилади.";
9) 8-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
10) 9-банддаги "Федерацияси Кенгаши" деган сўзлар "Федерацияси" деган сўз билан алмаштирилсин;
11) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"10. Ҳудудий кенгашлар тегишли ҳудудий солиқ органларидан ижтимоий солиқнинг ҳисобланиши ва тўланиши ҳақидаги маълумотларни электрон тарзда олгандан сўнг, тегишли давр учун ижтимоий суғурта бюджетининг ижроси ҳақидаги йиғма молиявий ҳисоботни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига тақдим этадилар.";
12) 11-банддаги "Федерацияси Кенгаши" деган сўзлар "Федерацияси" деган сўз билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 24 октябрь

Наша страница