Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 15.12.2025 й. 61-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 11.12.2025 й. 31-2025-Қ/Қ-сон "Профессионал таълим муассасалари педагог кадрлари ва муҳандис-педагог кадрларининг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 18.12.2025 й. 1461-4-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.12.2025 й.

N 1461-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА

ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.12.2025 й.

N 61-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.12.2025 й.

N 31-2025-Қ/Қ



ҚАРОРИ



"Профессионал таълим муассасалари педагог кадрлари

ва муҳандис-педагог кадрларининг бўш лавозимларни

эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон "Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон "Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 24 мартдаги 04/ҚҚ, 01-76, 01/1184-сон "Профессионал таълим муассасалари педагог кадрлари ва муҳандис-педагог кадрларининг бўш лавозимларни эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1461, 2005 йил 28 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 12-13-сон, 96-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

К.А. Шарипов

Вазир

Б.Э. Захидов





Қарорга

ИЛОВА



"Профессионал таълим муассасалари педагог кадрлари

ва муҳандис-педагог кадрларининг бўш лавозимларни

эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорнинг номи ва 1-бандидаги "Профессионал таълим муассасалари" деган сўзлар "Касбий таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) низомнинг номидаги "Профессионал таълим муассасалари" деган сўзлар "Касбий таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддимада:

биринчи хатбошидаги "Профессионал таълим муассасаларининг" деган сўзлар "Касбий таълим ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Профессионал таълим муассасаларига" деган сўзлар "Касбий таълим ташкилотларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 1-банддаги "Профессионал таълим муассасаларининг" деган сўзлар "Касбий таълим ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 1-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1-1. Педагог лавозими бўшаганидан кейин 10 кун ичида педагог лавозимига касбий таълим ташкилоти томонидан оммавий ахборот воситаларида ва касбий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида (агар мавжуд бўлса) танлов ўтказиш тўғрисида эълон берилади.";


д) 3-банддаги "Профессионал таълим муассасаларига" деган сўзлар "Касбий таълим ташкилотларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 5-бандда:

биринчи хатбошидаги "Профессионал таълим муассасаларининг" деган сўзлар "Касбий таълим ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "таълим муассасаси" ва "профессионал таълим муассасаларининг" деган сўзлар тегишли равишда "таълим ташкилоти" ва "касбий таълим ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 6-банддаги "Профессионал таълим муассасасига" деган сўзлар "Касбий таълим ташкилотига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Педагогларни танловдан ўтказиш бўйича тахминий саволлар мажмуи ва танлов ўтказиш жадвали Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари томонидан ишлаб чиқилади.";


и) 11-банддаги "профессионал таълим муассасасига" деган сўзлар "касбий таълим ташкилотига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 13 ва 18-бандлардаги "профессионал таълим муассасаси" деган сўзлар "касбий таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


л) 14-банддаги "Профессионал таълим муассасаси" деган сўзлар "Касбий таълим ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 19 декабрь