Транспорт вазирлигининг 12.12.2025 й. 15-сон, Ички ишлар вазирлигининг 09.12.2025 й. 63-сон, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 11.12.2025 й. 42-сон, Сув хўжалиги вазирлигининг 05.12.2025 й. 01/25-6-сон "Транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 17.12.2025 й. 2710-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
17.12.2025 й.
N 2710-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 12.12.2025 й. N 15 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 09.12.2025 й. N 63 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 11.12.2025 й. N 42 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 05.12.2025 й. N 01/25-6 |
ҚАРОРИ
Транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш
ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари
учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Автомобиль транспорти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2015 йил 27 июлдаги 36, 19 ва 15-сон қарори (рўйхат рақами 2710, 2015 йил 24 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 34-сон, 459-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир
|
И.Р. Махкамов |
Вазир
|
И.Ю. Абдурахмонов |
Вазир
|
А.А. Ташпулатов |
Вазир |
Ш.Р. Хамраев |
ИЛОВА
Транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш
ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари
учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига
киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мазкур Қоидалар транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларини белгилайди.".
2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6. Иш берувчи ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтишини, ўқитишни, қайта тайёрлашни, малакасини оширишни ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича билимларини текширишни таъминлаши лозим.".
3. 7-банддан "Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"18. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари O`zDSt 2435:2011 "Механик транспорт воситалари. Массалар ва ўлчамлар. Умумий техник шартлар ва синов усуллари"га, ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари"га мувофиқ бўлиши лозим.".
5. 20-банддаги "ГОСТ 12.4.026-76" деган сўзлар "ГОСТ 12.4.026-2015" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 64-банднинг ўн учинчи хатбошисидаги "канализацияга" деган сўз "оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 65-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"65. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатишда ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.".
8. 79-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 240-банддаги "канализация" деган сўз "оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 22 декабрь

Наша страница