Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Адлия вазирининг 23.12.2025 й. 28-мҳ-сон "Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.12.2025 й. 3733-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.12.2025 й.

N 3733




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

23.12.2025 й.

N 28-мҳ


БУЙРУҒИ



Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон "Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига (рўйхат рақами 3686, 2025 йил 9 октябрь) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси "Давлат тили ҳақида"ги Қонунининг 8-моддасига асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳужжатлари давлат тилида қабул қилиниши ва эълон этилиши кераклиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон "Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг 5-бандига асосан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни юқорироқ юридик кучга эга бўлган қонунчилик ҳужжатларига тезкор ва тўлиқ мувофиқлаштириш мақсадида белгиланган муддатда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаган ёки ўз кучини йўқотган деб топилмаган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилиши ҳамда бунинг натижасида юзага келадиган оқибатлар учун вазирлик ва идоралар раҳбарлари жавобгар ҳисобланиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низомга асосан Адлия вазирлигига вазирлик ва идораларнинг қонунчиликка номувофиқ бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқаришга ҳақли эканлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан иловага мувофиқ чиқарилсин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Вазир                                                           А.Д. Ташкулов






Буйруққа

ИЛОВА



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг

давлат реестридан чиқарилаётган айрим

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 1997 йил 15 майда тасдиқланган Хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига келиш ва кетиш визаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 349-сон, 1997 йил 4 июнь).


2. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2008 йил 7 майдаги 518-сон "Хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига келиш ва кетиш визаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 349-1-сон, 2008 йил 19 май).


3. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2018 йил 4 майдаги 30-сон "Хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига келиш ва кетиш визаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 349-2-сон, 2018 йил 18 июнь).


4. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2018 йил 29 июндаги 32-сон "Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун гувоҳнома (сертификат) бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 349-3-сон, 2018 йил 15 август).


5. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2002 йил 4 октябрдаги 128-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1186, 2002 йил 2 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси , 2002 й., 21-сон).


6. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 19 ноябрдаги 157-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1186-1, 2004 йил 30 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 48-49-сон, 498-модда).


7. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2006 йил 27 октябрдаги 118-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1186-2, 2006 йил 6 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 496-модда).


8. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 20 апрелдаги 62-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1186-3, 2007 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007-й., 22-сон, 229-модда).


9. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 7 апрелдаги 70-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1186-4, 2008 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 113-модда).


10. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 28 январдаги 11-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1186-5, 2010 йил 23 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 12-сон, 88-модда).


11. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 5 октябрдаги 114-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1186-6, 2010 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 392-модда).


12. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 30 июлдаги 5н-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1186-7, 2012 йил 9 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 32-сон, 383-модда).


13. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 29 апрелдаги 20н-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1186-8, 2013 йил 29 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 22-сон, 288-модда).


14. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 1 июндаги 62-Н-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1186-9, 2015 йил 8 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 23-сон, 306-модда).


15. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 8 апрелдаги 73-Н-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (1186-10, 2016 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 17-сон, 179-модда).


16. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 14 сентябрдаги 84-н-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 3-иловаси 10-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1186-11, 2016 йил 21 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 454-модда).


17. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 22 июндаги 7-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1186-12, 2023 йил 17 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/1186-12/0483-сон).


18. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2003 йил 9 январдаги 9-сон "Олий таълим тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1222, 2003 йил 22 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 4-сон).


19. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2010 йил 29 октябрдаги 406-сон "Олий таълим тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1222-1, 2010 йил 12 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 46-сон, 416-модда).


20. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2013 йил 13 декабрдаги 469-сон "Олий таълим тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1222-2, 2013 йил 13 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 50-сон, 658-модда).


21. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 28 августдаги 6-2017-сон "Олий таълим тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1222-3, 2017 йил 13 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 10/17/1222-3/0108-сон).


22. Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2023 йил 7 июндаги 256-сон "Олий таълим тўғрисидаги низомнинг 52-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1222-4, 2023 йил 22 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2023 й., 10/23/1222-4/0420-сон).


23. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмаси федерацияси Кенгашининг 2003 йил 7 апрелдаги 8, 46 ва 14-10-сон "Наркомания билан касалланган шахсларнинг шуғулланиши учун чекловлар белгиланган касбий фаолият турларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1233, 2003 йил 15 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 7-8-сон).


24. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 11 февралдаги 31, 2004-22, 03-02/8-14-сон "Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги аксиз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1320, 2004 йил 3 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 110-модда).


25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2007 йил 8 январдаги 3, 2007-01, 01-02/8-1-сон "Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1320-1, 2007 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 4-6-сон, 49-модда).


26. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2009 йил 13 мартдаги 34, 2009-14, 01-02/8-7-сон "Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1320-2, 2009 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 149-модда).


27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2011 йил 14 мартдаги 23, 2011-10, 01-02/8-3-сон "Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1320-3, 2011 йил 28 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 12-13-сон, 126-модда).


28. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 27 февралдаги 19, 2013-13, 01-02/8-23-сон "Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1320-4, 2013 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-сон, 159-модда).


29. Ўзбекистон Республикаси давлат патент идораси директорининг 2004 йил 2 февралдаги 9-сон "Ихтирога Ўзбекистон Республикасининг патентини бериш учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1329, 2004 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 12-сон, 147-модда).


30. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2005 йил 30 мартдаги 27-сон "Ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентини бериш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1329-1, 2005 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 17-18-сон, 136-модда).


31. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 5 февралдаги 23-сон "Ихтирога Ўзбекистон Республикасининг патентини бериш учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1329-2, 2009 йил 12 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 120-модда).


32. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 26-сон "Ихтирога Ўзбекистон Республикасининг патенти берилиши учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1329-3, 2011 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 429-модда).


33. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2004 йил 15 мартдаги 14-сон "Фойдали моделга Ўзбекистон Республикасининг патенти берилиши учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1343, 2004 йил 29 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 17-сон, 202-модда).


34. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 11 мартдаги 35-сон "Фойдали моделга Ўзбекистон Республикасининг патентини бериш учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1343-1, 2009 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 150-модда).


35. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 29-сон "Фойдали моделга Ўзбекистон Республикасининг патенти берилиши учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1343-2, 2011 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 428-модда).


36. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2017 йил 20 декабрдаги 27-сон "Фойдали моделга Ўзбекистон Республикасининг патенти берилиши учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1343-3, 2018 йил 25 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.01.2018 й., 10/18/1343-3/0619-сон).


37. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясининг 2005 йил 25 майдаги 3, 78-сон "Портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, транспортда ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1491, 2005 йил 8 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 199-модда).


38. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2018 йил 19 февралдаги 15, 11-сон "Портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, транспортда ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1491-1, 2018 йил 17 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2018 й., 10/18/1491-1/0930-сон).


39. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2018 йил 15 августдаги 55, 52-сон "Портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, транспортда ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома муқаддимасига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1491-2, 2018 йил 7 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.09.2018 й., 10/18/1491-2/1857-сон).


40. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясининг 2005 йил 25 майдаги 4, 79-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1492, 2005 йил 8 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 200-модда).


41. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2018 йил 19 февралдаги 16, 12-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни автомобил транспортида ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1492-1, 2018 йил 17 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2018 й., 10/18/1492-1/0929-сон).


42. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясининг 2005 йил 25 майдаги 5, 80-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни темир йўл транспортида ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" қарори (рўйхат рақами 1493, 2005 йил 8 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 201-модда).


43. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2018 йил 19 февралдаги 17, 13-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни темир йўл транспортида ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1493-1, 2018 йил 17 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2018 й., 10/18/1493-1/0928-сон).


44. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2005 йил 31 декабрдаги 06-3/440, 11/5132, 109-сон "Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини тасарруф этиш учун тиббиёт муассасаларидаги махсус комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1536, 2007 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 3-сон, 14-модда).


45. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2006 йил 18 январдаги 73-сон "Хорижий ҳаво кемаларига Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш учун дипломатик (махсус) рухсатномалар бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1544, 2006 йил 26 январь).


46. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2006 йил 23 январдаги 15-сон "Иссиқликдан фойдаланувчи ускуналар ва иссиқлик тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1549, 2006 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 9-сон, 66-модда).


47. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 26 январдаги 1-сон "Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1549-1, 2011 йил 8 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 6-сон, 53-модда).


48. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг 2006 йил 5 апрелдаги 58-сон "Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1572, 2006 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 19-сон, 167-модда).


49. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 3 августдаги 149-сон "Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг 9-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1572-1, 2010 йил 17 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 282-модда).


50. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 26 январдаги 2-сон "Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1572-2, 2011 йил 8 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 6-сон, 54-модда).


51. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2006 йил 12 майдаги 7, 2, 1/4-529, 46-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида яроқсиз ҳолатга келган (хизмат муддати тугаган) ёки йўқотилган моддий ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш, моддий маблағлар ҳисоби ва улар бўйича ҳисобот юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1592, 2006 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 256-модда).


52. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2014 йил 25 декабрдаги 21, 44, 9, 131-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида яроқсиз ҳолатга келган (хизмат муддати тугаган) ёки йўқотилган моддий ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш, моддий маблағлар ҳисоби ва улар бўйича ҳисобот юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1592-1, 2015 йил 29 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 4-сон, 50-модда).


53. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2006 йил 30 октябрдаги 51-сон "Вазирликлар, идоралар, муассасалар, корхоналар ва ташкилотларда темир йўл транспорти соҳасида фаолият олиб борувчи ходимларнинг темир йўллардан техник фойдаланиш қоидалари ҳамда йўриқномаларни билишини комиссия тузиб текширишни амалга ошириш бўйича низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1645, 2006 йил 30 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 494-модда).


54. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2009 йил 14 декабрдаги 77-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган Умумий белгиланган ёшдан 10 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2-рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2066, 2010 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 16-модда).


55. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2011 йил 9 сентябрдаги 57, 60-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган Умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2276, 2011 йил 7 октябр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 447-модда).


56. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2012 йил 27 ноябрдаги 72-Қ, 83-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган Умумий белгиланган ёшдан 10 ва 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2 ва 3-рўйхатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2409, 2013 йил 3 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 12-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 24 декабрь