Марказий банк Бошқарувининг 12.12.2025 й. 34/3-сон "Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 23.12.2025 й. 3002-5-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.12.2025 й.
N 3002-5
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
12.12.2025 й.
N 34/3
ҚАРОРИ
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкида депозитга ўтказиладиган
мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга
қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда 2025 йил 11 февралдаги ЎРҚ-1026-сон "Микромолиялаштириш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/8-сон қарори (рўйхат рақами 3002, 2018 йил 25 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/3002/1102-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Т.А. Ишметов
ИЛОВА
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкида депозитга ўтказиладиган
мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга
киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Муқаддима "тижорат банклари" деган сўзлардан кейин ", шу жумладан микромолия банклари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 6-банддаги "тижорат банклари" деган сўзлар "банклар" деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 1-илованинг номидаги "Тижорат банкларининг" деган сўзлар "Банкларнинг" деган сўз билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 24 декабрь

Наша страница