Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикасининг 25.12.2025 й. ЎРҚ-1104-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга ҳамда қўшилган қиймати юқори бўлган товарлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 12.08.2025 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 18.12.2025 й. маъқулланган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

25.12.2025 й.

N ЎРҚ-1104



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ОРҚАЛИ

АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ҲАМДА

ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ТОВАРЛАР

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЕНГАЙТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН

ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 12 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2025 йил 18 декабрда маъқулланган


Кейинги йилларда солиқ юкини изчил равишда пасайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш, шунингдек солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш орқали иқтисодиётни жадал ривожлантиришга ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бозорда тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш, шунингдек яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чора-тадбирлари доирасида қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш зарурияти юзага келмоқда.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартибини соддалаштиришни, ишлаб чиқаришни юқори технологиялар асосида ривожлантиришни, яйлов хўжаликларининг молиявий аҳволини яхшилашни, енгил саноат ва хизматлар соҳасини, ипотека бозорини, шунингдек фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни ва креатив паркнинг резидентларини қўллаб-қувватлашга қаратилган солиқ имтиёзлари тақдим этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ушбу Қонун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга ҳамда юқори қўшилган қийматли товарлар ишлаб чиқарилишини кенгайтиришга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106, 109-моддалар, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 9, 510-модда, N 12, 773-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 433-модда, N 10, 673-модда; 2019 йил, N 3, 161, 166-моддалар, N 5, 267-модда, N 10, 671-модда, N 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, N 1, 3, 4-моддалар, N 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 801-модда, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 2, 79-модда, N 3, 217, 218-моддалар, N 4, 340-модда, N 5, 464-модда, N 6, 570, 577-моддалар, N 11, 1061, 1062-моддалар; 2023 йил, N 10, 795-модда, N 11, 921-модда; 2024 йил, N 2, 111, 114-моддалар, N 6, 530-модда, N 9, 960-модда, N 11, 1193-модда; 2025 йил, N 2, 188, 194-моддалар, N 3, 370-модда, N 4, 519, 520, 522-моддалар, N 6, 730-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:


1) 24-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Айланмадан олинадиган солиқ ёки қўшилган қиймат солиғи тўловчи якка тартибдаги тадбиркор молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги сабабли белгиланган тартибда давлат солиқ органининг тақдимномасига асосан ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида ўз фаолиятини тикламаган тақдирда, у рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра тугатилиши мумкин";


2) 53-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги сабабли белгиланган тартибда давлат солиқ органининг тақдимномасига асосан ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида ўз фаолиятини тикламаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра, бундан нодавлат нотижорат ташкилотлари мустасно".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги 69-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 5, 133-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 384, 385-моддалар; 2018 йил, N 12, 781-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 2, 47-модда, N 3, 166-модда, N 12, 886-модда; 2020 йил, N 1, 2-модда, N 11, 652-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 3, 213-модда, N 6, 577-модда; 2023 йил, N 11, 923-модда; 2024 йил, N 8, 830-модда, N 9, 964-модда, N 10, 1080-модда) 49-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг фаолиятини тугатиш унинг қарорига ёки суднинг ёхуд рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра амалга оширилади".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда, N 11, 652-модда, N 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, N 1, 6-модда, N 4, 294-модда, 4-сонга илова, N 8, 800-модда, N 9, 901-модда, N 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, N 12, 1199-модда; 2022 йил, N 2, 79-модда, N 3, 215, 216-моддалар, N 5, 461, 464, 467-моддалар, N 6, 570-модда, N 7, 664, 666-моддалар, N 12, 1190-модда; 2023 йил, N 6, 444, 446-моддалар, N 7, 540-модда, N 12, 1011-модда; 2024 йил, N 2, 106, 110, 111-моддалар, N 4, 346-модда, N 5, 458, 459-моддалар, N 8, 822, 831-моддалар, N 9, 958-модда, N 10, 1076-модда, N 11, 1190-модда, N 12, 1283, 1284, 1296, 1297-моддалар; 2025 йил, N 2, 188, 194-моддалар, N 4, 519, 520, 521, 522-моддалар, N 5, 644, 645-моддалар, N 6, 729, 731-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:


1) 83-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Солиқ имтиёзларидан фойдаланилганидан кейин жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг камайишига олиб келадиган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари уларнинг асослилиги солиқ органлари томонидан ўрганиб чиқилганидан кейин қабул қилинади";

иккинчи - олтинчи қисмлари тегишинча учинчи - еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


2) 263-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Ушбу модданинг қоидалари товарларни халқаро ташишни ташкил этишда транспорт экспедицияси шартномаларига асосан кўрсатиладиган транспорт-экспедиторлик хизматларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ушбу модда мақсадида транспорт-экспедиторлик хизматлари жумласига юкларни қабул қилиш ва етказиб бериш, ортиш-тушириш ва сақлаш, юкларни суғурталашни ташкил этиш, товарларнинг ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви хизматлари, етказиб бериш муддатлари тугаганидан кейин юкларни қидириш, уларни экспедиторнинг омборхоналарида сақлаш хизматлари киради";


3) 337-модда:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 10-2-банд билан тўлдирилсин:

"

10-2.

Юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилишдан олинган фойда


0

";

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган юқори технологияли ишлаб чиқаришга асосланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни жорий этган солиқ тўловчиларга нисбатан ушбу модда биринчи қисмининг 102-бандида назарда тутилган 0 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси юқори технологияли ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан уч йил муддатга, уларнинг юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилишдан олинадиган даромадларига оид қисми бўйича қўлланилади";

ўн иккинчи қисми ўн учинчи қисм деб ҳисоблансин;


4) 414-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

"4) рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган юқори технологияли ишлаб чиқаришга асосланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни жорий этган солиқ тўловчилар объектларининг юқори технологияли ишлаб чиқариш ускуналари эгаллаган қисми бўйича - ушбу ускуналар фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан уч йил муддатга";


5) 426-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 17-банд билан тўлдирилсин:

"17) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси муассислигида давлат муассасаси шаклида тузилган ҳудудий яйлов хўжаликларининг доимий фойдаланишдаги яйлов ерлари";


6) 429-модданинг олтинчи қисмидаги "0,25 коэффициент" деган сўзлар "0,1 коэффициент" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 461-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 14-банд билан тўлдирилсин:

"14) дори воситалари, тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланувчи корхоналарга ва (ёки) тиббий хизмат кўрсатувчи ташкилотларга";


8) 467-модда биринчи қисмининг 3-банди чиқариб ташлансин;


9) 483-модданинг:

йигирманчи ва йигирма биринчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўттиз ёшдан ошмаган ходимларни ишга қабул қилган чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш), автотранспорт воситасида йўловчи ва юк ташиш, автотранспорт воситаларини таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматларини, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматлари кўрсатувчи, шунингдек кўнгилочар марказларда хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари - 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда уларга тўланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.

Ушбу модданинг йигирманчи қисмида назарда тутилган имтиёз қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилади:

ҳар ойда ходимларга ўртача иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки ярим бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда;

белгиланган фаолият турларини амалга оширишдан олинган даромадлар жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этганда. Шунингдек ходимлар сонини яшириш фактлари аниқланган тақдирда мазкур имтиёзнинг амал қилиши бекор қилинади";

олтмиш саккизинчи қисмидаги "тадбиркорлик субъектлари" деган сўзлар "нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги етмиш тўртинчи - саксон бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган тадбиркорлик субъектлари фойда солиғини 2 фоиз ва ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди.

Ушбу модданинг етмиш тўртинчи қисмида белгиланган солиқ имтиёзлари қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилади:

ҳар ойда ходимларга ўртача иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда;

ҳисобот даврида тўқув (трикотаж мато, ип-газлама ва пайпоқ маҳсулотлари), тикув-трикотаж, пойабзал ёки чарм-атторлик маҳсулотларини реализация қилишдан тушган ҳамда шартномага мувофиқ қайта ишлаш шарти билан берилган хом ашёни қайта ишлаш юзасидан кўрсатилган хизматлар бўйича олинган даромаднинг умумий тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 70 фоизини ташкил этганда.

Ушбу модданинг етмиш бешинчи қисмида назарда тутилган шартлар тегишли чоракнинг ҳар бир ойида бажарилган тақдирда, солиқ имтиёзлари ушбу чорак учун қўлланилади.

Ушбу модданинг етмиш бешинчи қисмида назарда тутилган барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлик субъектлари солиқ органлари томонидан инсон омилисиз автоматик тарзда ҳисобот чораги якунлари бўйича кейинги ойнинг 25-санасига қадар аниқланади.

Ушбу модданинг етмиш тўртинчи қисмида белгиланган солиқ имтиёзларидан тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилганидан кейин солиқ ҳисоботларини қайта тақдим этиш орқали белгиланган шартларга риоя этмаганлик ҳолати аниқланганда солиқ имтиёзи бекор қилиниб, солиқлар пеня ҳисобланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади ва бюджетга ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича ташаббускорлар янги боғларни барпо этишда хорижий давлатлардан (қўшни давлатлардан ташқари) пайвандтагли мевали кўчатларни ва пайвандтагларни, пайвандустларини, оналик материалларини ва техника воситаларини олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод этилади.

Ушбу Кодекс 289-3-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида белгиланган полиэтилен гранулаларни фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар акциз солиғидан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари бўлган юридик шахсларнинг ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари ҳамда улар қошидаги махсус ваколатли ташкилотлар томонидан эмиссия қилинган облигациялар бўйича даромадлари 2030 йил 1 январга қадар фойда солиғидан озод қилинади.

Ушбу модданинг саксон биринчи қисмида назарда тутилган имтиёз мазкур облигациялар муомалада бўлган даврда ҳисобланган фоизлар тарзидаги даромадларга нисбатан татбиқ этилади.

2025 йил 1 майдан бошлаб "Янги Ўзбекистон" массивларини барпо этиш доирасида аукцион савдоларида ер участкасини кўп квартирали уй-жой қуриш учун ижарага олган юридик шахслар ер участкаси ижарага олинган пайтдан эътиборан ушбу ер участкаси бўйича ер солиғини тўлашдан 12 ой давомида озод қилинади. Бунда, агар кўп квартирали уй-жой белгиланган муддатда қурилиб, фойдаланишга топширилмаса, имтиёздан фойдаланилган давр учун ер солиғи 2 баравар миқдорда ундирилади.

Янги ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш кооперативлари учун ижтимоий солиқ ҳамда уларга ишга қабул қилинган ходимлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўланади.

Креатив паркнинг резидентлари 2025 йил 1 майдан 2031 йил 1 январга қадар:

ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳамда ижтимоий солиқни белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди;

товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади миқдоридан қатъи назар, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланади".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 10, 605-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 7, 431, 433-моддалар, N 12, 783-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 5, 265-модда, N 8, 470-модда, N 9, 588-модда, N 11, 791-модда, N 12, 884, 891-моддалар; 2020 йил, N 3, 203-модда, N 11, 652-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 803, 804-моддалар, N 10, 973-модда, N 12, 1198-модда; 2022 йил, N 5, 464-модда, N 6, 577-модда; 2023 йил, N 4, 272-модда, N 11, 923-модда; 2024 йил, N 9, 958-модда, N 10, 1080-модда, N 12, 1285, 1297-моддалар; 2025 йил, N 2, 201-модда) 5-1-моддасининг амал қилиши 2025 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача тўхтатиб турилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 3-моддаси 7 ва 8-бандларининг, 9-банди йигирма биринчи хатбошисининг қоидалари 2025 йил 1 апрелдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ушбу Қонун 3-моддаси 9-банди учинчи, тўққизинчи, ўн олтинчи, ўн еттинчи хатбошиларининг қоидалари 2025 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ушбу Қонун 3-моддаси 9-банди йигирманчи, йигирма иккинчи, йигирма учинчи, йигирма тўртинчи хатбошиларининг қоидалари 2025 йил 1 майдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 25 декабрь