Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
Ўзбекистон ишлаб чиқариш календари: 2025 йилнинг 1-ярим йиллигида иш ва байрам кунлари

2025 йил учун ишлаб чиқариш календари Бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланган. 2025 йил учун Ўзбекистонда бутун йил учун қўшимча дам олиш кунларини белгиловчи Президент фармони қабул қилинмади. Бу ишлаб чиқариш календари Меҳнат кодекси нормалари асосида тузилганини ва расмий қарорлар қабул қилинишига қараб янгиланиб боришини англатади.
Байрамлар ва иш кунларини кўчириш билан боғлиқ барча ўзгартиришларни календарь долзарблигини йўқотмаслиги учун унга ўз вақтида киритамиз. 2025 йилда Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келади.
Ушбу материалда:
- қуйидаги ойларда иш кунлари сони ва иш вақти нормалари:
– 2025 йил январда;
– 2025 йил февралда;
– 2025 йил мартда;
– 2025 йил апрелда;
– 2025 йил майда;
– 2025 йил июнда.
- 2025 йил 1-ярим йиллигидаги иш кунлари ва иш соатлари йиғма жадвали;
- 2025 йилда Ўзбекистондаги барча байрам саналари.
Барча янгиликлардан бохабар бўлиш учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг ва биринчи бўлиб долзарб ахборотга эга бўлинг!
Январь
Январь ойи учун маълумотлар Президентнинг 24.12.2024 йилдаги «Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида»ги ПҚ-452-сон қарорига мувофиқ берилган.
Жами кунлар: 31
Иш кунлари:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – 22;
- 6 кунлик иш ҳафтасида – 25.
Дам олиш ва байрам кунлари:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – 9;
- 6 кунлик иш ҳафтасида – 6.
2025 йил 1 январь, чоршанба, – ишланмайдиган байрам куни 24.12.2024 й. ПҚ-452-сон..
2025 йил 2 январь, пайшанба 24.12.2024 й. ПҚ-452-сон.
– 6 кунлик иш ҳафтасида ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
– 5 кунлик иш ҳафтаси учун кейинчалик шанба 4 январда ишлаб бериладиган дам олиш куни (иш кунини кўчириш).
2025 йил январдаги иш соатлари нормаси:
- 5 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси: 176 с.;
- 6 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси: 167 с.;
- 6 кунлик 36 соатли иш ҳафтаси: 150 с.
2025 йил январь ойи учун календарь саҳифасини юклаб олиш
Февраль
Жами кунлар: 28
Иш кунлари:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – 20;
- 6 кунлик иш ҳафтасида – 24.
Дам олиш кунлари:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – 8;
- 6 кунлик иш ҳафтасида – 4.
2025 йил февралдаги иш соатлари нормаси:
- 5 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси: 160 с.;
- 6 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси: 160 с.;
- 6 кунлик 36 соатли иш ҳафтаси: 144 с.
2025 йил февраль ойи учун календарь саҳифасини юклаб олиш
Март
Жами кунлар: 31
Иш кунлари:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – 18;
- 6 кунлик иш ҳафтасида – 23.
Дам олиш ва байрам кунлари:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – 13;
- 6 кунлик иш ҳафтасида – 8.
2025 йил 8 март, шанба, – барча учун ишланмайдиган байрам куни МК 208-м. 1-қ.. Бу кун 5 кунлик иш ҳафтасида ходимлар учун дам олиш кунига тўғри келиши боис улар қўшимча равишда 10 март, душанба куни дам оладилар МК 208-м. 2-қ..
10 март – 6 кунлик иш ҳафтасида ходимлар учун иш куни.
2025 йил 21 март, жума, – Наврўз, барча учун ишланмайдиган байрам куни.
22 март – 5 кунлик иш ҳафтасида ходимлар учун дам олиш куни ва 6 кунлик иш ҳафтасида ходимлар учун иш куни.
2025 йилда Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келади. Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, у байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади МК 208-м. 2-қ.. Шу муносабат билан 31 март – барча учун қўшимча ишланмайдиган кун. 29 март – 6 кунлик иш ҳафтаси белгиланган ходимлар учун байрамолди қисқартирилган иш кун.
2025 йил мартдаги иш соатлари нормаси:
- 5 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси: 142 с.;
- 6 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси: 150 с.;
- 6 кунлик 36 соатли иш ҳафтаси: 135 с.
2025 йил март ойи учун календарь саҳифасини юклаб олиш
Апрель
Жами кунлар: 30
Иш кунлари:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – 22;
- 6 кунлик иш ҳафтасида – 26.
Дам олиш кунлари:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – 8;
- 6 кунлик иш ҳафтасида – 4.
2025 йил апрелдаги иш соатлари нормаси:
- 5 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси: 176 с.;
- 6 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси: 174 с.;
- 6 кунлик 36 соатли иш ҳафтаси: 156 с.
2025 йил апрель ойи учун календарь саҳифасини юклаб олиш
Май
Жами кунлар: 31
Иш кунлари:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – 21;
- 6 кунлик иш ҳафтасида – 26.
Дам олиш ва байрам кунлари:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – 10;
- 6 кунлик иш ҳафтасида – 5.
2025 йил 9 май, жума, – барча учун ишланмайдиган байрам куни МК 208-м. 1-қ..
2025 йил майдаги иш соатлари нормаси:
- 5 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси: 167 с.;
- 6 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси: 171 с.;
- 6 кунлик 36 соатли иш ҳафтаси: 155 с.
2025 йил май ойи учун календарь саҳифасини юклаб олиш
Июнь
Жами кунлар: 30
Иш кунлари:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – 20;
- 6 кунлик иш ҳафтасида – 24.
Дам олиш ва байрам кунлари:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – 10;
- 6 кунлик иш ҳафтасида – 6.
2025 йил 6 июнь, жума, – «Қурбон ҳайит» (Ийд-ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни ва барча учун ишланмайдиган байрам куни МК 208-м. 1-қ.. 5 июнь – байрамолди қисқартирилган иш кун.
2025 йил июндаги иш соатлари нормаси:
- 5 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси: 159 с.;
- 6 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси: 159 с.;
- 6 кунлик 36 соатли иш ҳафтаси: 143 с.
2025 йил июнь ойи учун календарь саҳифасини юклаб олиш
2025 йил I-ярим йиллигидаги иш кунлари ва иш соатлари йиғма жадвали
Иш ҳафтаси |
Январь |
Февраль |
Март |
I чорак |
Иш вақти давомийлиги |
||||
5 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси |
176 |
160 |
142 |
478 |
6 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси |
167 |
160 |
150 |
477 |
6 кунлик 36 соатли иш ҳафтаси |
150 |
144 |
135 |
429 |
Иш кунлари сони |
||||
5 кунлик иш ҳафтаси |
22 |
20 |
18 |
60 |
6 кунлик иш ҳафтаси |
25 |
24 |
23 |
72 |
Иш ҳафтаси тури |
Апрель |
Май |
Июнь |
II чорак |
1-ярим йиллик |
Иш вақти давомийлиги |
|||||
5 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси |
176 |
167 |
159 |
502 |
980 |
6 кунлик 40 соатли иш ҳафтаси |
174 |
171 |
159 |
504 |
981 |
6 кунлик 36 соатли иш ҳафтаси |
156 |
155 |
143 |
454 |
883 |
Иш кунлари сони |
|||||
5 кунлик иш ҳафтаси |
22 |
21 |
20 |
63 |
123 |
6 кунлик иш ҳафтаси |
26 |
26 |
24 |
76 |
148 |
2025 йилда Ўзбекистондаги барча байрам саналари
2025 йилдаги ишланмайдиган байрам кунлари:
- 1 январь – Янги йил;
- 8 март – Хотин-қизлар куни;
- 21 март – Наврўз байрами;
- 31 март – «Рўза ҳайит» (Ийд-ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни (Рамазон хайит);
- 9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
- 6 июнь – «Қурбон ҳайит» (Ийд-ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни;
- 1 сентябрь – Мустақиллик куни;
- 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
- 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни.
8 март ва 7 июндаги байрам кунлари шанба кунига, Рамазон ҳайитининг биринчи куни эса якшанба кунига тўғри келади. Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, у байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади МК 208-м. 2-қ..