16 февраль

preview

 

• 2026 йил январь ойи учун ШЖБПҲга бадаллар тўлаш ва реестрларни топшириш (20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон Низом 6-б., 20.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3577-сон Низом 9-б.).

 

• 2025 йил якунлари бўйича ҳамда 2026 йил январь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботларни топшириш ва тўловларни амалга ошириш.ЖШДС солиқ тўловчига даромад тўлаш билан бир вақтда, аммо солиқ ҳисоботини топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади (СК 389-м. 1-қ. 2-б., СК 390-м.).

Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади (СК 407-м. 4-5-қ.);

 

• Солиқ тўловчилар томонидан айланмадан олинадиган солиқ бўйича  2025 йил якунлари ҳамда 2026 йил январь ойи учун ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлаш (СК 470-м. 3-5-қ.).

 

• Солиқ агентлари томонидан 2025 йил ва 2026 йил январь якунлари бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг 1 млрд сўмгача бўлган даромадлари бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва айланмадан олинадиган солиқни тўлаш (470-м. 3-5-қ.).

 

• Ўзбекистонда доимий муассасалар орқали фаолият юритмайдиган норезидентлар томонидан 2025 йил учун мол-мулк солиғини тўлаш (СК 417-м. 10-қ.).

 

• Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил январь ойи учун онлайн НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.).

ҚҚС тўловчилар учун 2026 йил январь ойи бўйича онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2026 йил 20 февраль (23.11.2019 й. 943-сонли ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - «СБХ» ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат «Norma» МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /uz/publish/doc/text213292_16_fevral