20 апрель

preview

 

• 2026 йил март ойи учун ҳисоботларни тақдим этиш ва ҚҚС тўлаш (СК 273-м. 1-4-к.);

 

• ҚҚС тўловчи солиқ агентлари томонидан 2026 йил март ойи учун   ҳисоботларни тақдим этиш ва ҚҚС тўлаш (СК 273-м. 1-2 қ.):

– чет эллик шахслардан сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича (СК 255-м.);

– давлат мулки билан боғлиқ операциялар, давлат мулкини, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида сотиш бундан мустасно (СК 256-м.).

ҚҚС тўловчиси бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар (СК 273-м. 4-қ.);

 

• 2026 йил I чораги учун фойда солиғи ҳисоб-китоби ва тўловини тақдим этиш (СК 339-м. 5-қ., СК 340-м.).

Бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, матлубот кооперативларидан ташқари, фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини фақат солиқ даври (календарь йили) якунлари бўйича тақдим этадилар. Агар ўтган солиқ даври якунлари бўйича солиқ тўловчида жами даромад бўлмаса, солиқ ҳисоботини тақдим этиш шарт эмас (СК 339-м. 6-қ.).

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар солиқ ҳисоботини йилига 1 марта – ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этадилар ва фойда солиғини тўлайдилар (СК 480-м.);

 

• солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ортиқ бўлган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2026 йил апрель ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш (СК 448-м. 3-қ.).

Солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

• солиқ агентлари томонидан 2026 йил март ойи учун норезидентларнинг даромад солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этиш.

Солиқ норезидентга даромадлар тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади (СК 355-м. 1-2-қ.);

 

• жисмоний шахсларга электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари томонидан 2026 йил I чораги учун ҳисоботларни тақдим этиш ва ҚҚС тўлаш (СК 280-м., СК 281-м.).

Хорижий юридик шахслар томонидан юридик шахсларга, шу жумладан Ўзбекистонда фаолиятни ДМ орқали амалга оширувчи норезидентларга электрон хизматлар кўрсатилганда, бундай хизматларни сотиб олувчи солиқ агентлари ҚҚС тўлайдилар ва ҳисобот тақдим этадилар (СК 278-м. 4-қ.).

 

• солиқ агентлари томонидан 2026 йил март ойи учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш (СК 345-м. 5-қ.).

Солиқ дивидендлар ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади (СК 345-м. 6-қ.);

 

• юридик шахслар томонидан 2026 йил март ойи учун ҳисоботларни тақдим этиш ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш (СК 454-м. 3-4-қ.);

 

• 2026 йил I чораги учун фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун махсус рента солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўлаш (солиқ базаси – рента даромади мавжуд бўлганда) (СК 454-7-м.).

Рента зарари мавжуд бўлган тақдирда, ҳисобот йилига бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади.

 

• ҚҚС тўловчилар томонидан 2026 йил март ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2026 йил март ойи учун хатоларни тузатишнинг охирги куни – 2026 йил 15 апрель (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова. Низомнинг 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - «СБХ» ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат «Norma» МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /uz/publish/doc/text214376_20_aprel2