Ишлаб чиқариш таннархини шакллантириш

01.01.2026
author avatar

Дилшод СУЛТОНОВ

молиявий ҳисоб ва солиқ солиш бўйича эксперт
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– таннархни аниқлаш усуллари:
          оддий усул;
          меъёрий усул;
          буюртмали усул;
          босқичли усул;
– биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархи:
         натурал кўрсаткичлар усули;
– бўлиниш нуқтасидаги реализация қилиш қиймати асосидаги усул:
– қўшимча маҳсулотлар бўлганда уларнинг таннархини аниқлаш:
         қўшимча маҳсулотнинг ҳақиқатда реализация қилинишини ҳисобга олиш усули;
         ҳақиқатда ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулотни ҳисобга олиш усули;
– маҳсулотларни ҳисобга олинган нархлар бўйича ҳисобга олиш.

 

I-III чораклар Фойда солиғи Ҳисоботи 2-илова 020-сатрида  сотилган маҳсулотнинг (товар, иш ва хизматлар) таннархини акс эттиринг. Йил охирида  таннарх баҳоси 2.1(а) ёки 2.1(б)-иловада уни аниқлаш усулига қараб миқдор ёки харажатлар моддалари бўйича шакллантирилади. Сотилган маҳсулот таннархи бухгалтерия ҳисобида 9100-гуруҳ ҳисобварақларида акс эттирилади.

Эътибор беринг

2.1(а) ва 2.1(б)-иловаларда бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби маълумотлари бўйича ишлаб чиқариш харажатлари акс эттирилади.

Сотилган маҳсулот (товар, хизмат) таннархини аниқлаш учун:

1) ишлаб чиқарилган маҳсулотга сарфланган харажатларни шакллантиринг;

2) маҳсулот бир бирлигининг таннархини аниқланг.

Сотилган маҳсулот таннархини ҳисоблаш учун маҳсулот бир бирлиги таннархини сотилган маҳсулот сонига кўпайтиринг.

Мисол
Сотилган маҳсулот таннархини қандай аниқлаш мумкин
Корхона ҳисобот даврида 1 000 бирлик маҳсулот ишлаб чиқарди. Маҳсулот таннархига қуйидагилар киритилди:
  • материаллар қиймати – 40 000 минг сўм;
  • ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг иш ҳақи – 30 000 минг сўм;
  • ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг МҲТФдан ижтимоий солиқ – 3 600 минг сўм;
  • ишлаб чиқариш ускуналарининг амортизацияси – 6 400 минг сўм.
Жами 700 бирлик маҳсулот сотилди.
Бухгалтерия ҳисоби:
  

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Ҳисобварақлар боғланиши

дебет

кредит

Маҳсулот таннархига ҳисобдан чиқарилди (1–4-ўтказмалар):

Материаллар қиймати

40 000

2010

1010

Ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчиларнинг иш ҳақи

30 000

2010

6710

Ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчиларнинг МҲТФдан ижтимоий солиқ

3 600

2010

6520

Ишлаб чиқариш ускуналарининг амортизацияси

6 400

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг