ТМЗлар харид қилинганда фойдаланилган чегирма қандай ҳисобга олинади
Тавсияда:
– ТМЗларни харид қилиш пайтида фойдаланилган чегирмалар ҳисоби;
– ТМЗлар харид қилингандан сўнг фойдаланилган чегирмалар ҳисоби.
ТМЗларни харид қилишда фойдаланиладиган чегирмаларни шартли равишда икки турга ажратиш мумкин
:
- харидорларга ТМЗларни харид қилиш (юклаб жўнатиш) пайтида тақдим этилган чегирмалар. Ҳисобда алоҳида ўтказма билан ажратиб кўрсатилмайди;
- харидорларга ТМЗлар харид қилингандан (юклаб жўнатилгандан) ва кирим қилингандан сўнг тақдим этилган чегирмалар, уларни олиш ҳуқуқининг юзага келиши харидор томонидан шартноманинг муайян шартларини бажариш билан боғлиқ.
Харидорнинг чегирмадан фойдаланиш шартлари қуйидагиларда акс этирилиши лозим:
- шартномада (контрактда);
- оммавий офертада;
- харидор ва етказиб берувчи ўртасида муайян турдаги товарлар реализацияси бўйича ўзаро ҳисоб-китобларини тартибга солувчи бошқа ҳужжатларда.
ТМЗларни харид қилиш пайтида фойдаланилган чегирмалар қандай ҳисобга олинади
Харидор томонидан ТМЗларни қабул қилиш санасида фойдаланилган чегирмалар, тасдиқловчи бирламчи ҳисоб ҳужжатлари мавжуд бўлганда, харид қилинган ТМЗларнинг нархи (қиймати)ни камайтиради. Улар сотиб олиш харажатлари таркибига киритилмайди.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter