2300 – Ёрдамчи ишлаб чиқаришларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар
123. Ташкилотнинг асосий ишлаб чиқариши ёки асосий фаолияти учун ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ҳисобланган ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварағида амалга оширилади.
124. Мазкур ҳисобварақ қуйидагиларни таъминлайдиган ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш учун қўлланилади:
а) энергиянинг ҳар хил турлари (электр энергияси, буғ ва б.) билан хизмат кўрсатиш;
б) транспорт хизмати кўрсатиш;
в) асосий воситаларни таъмирлаш;
г) асбоблар, тўртбурчак муҳрлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш деталлари ва конструкцияларини тайёрлаш ёки қурилиш материалларини бойитиш;
д) тош, шағал, қум ва бошқа норуда материалларни қазиб олиш;
е) ёғоч кесиш ва арралаш;
ж) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тузлаш, қуритиш ва консерва қилиш.
Бундан ташқари, ушбу ҳисобварақларда ташкилот балансидаги илмий-текшириш ва тажриба-конструкторлик бўлинмаларининг харажатлари акс...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter