2910-«Ombordagi tovarlar» hisobvaragʻi
2910-«Омбордаги товарлар» ҳисобварағида улгуржи ва тақсимлаш базаларида, омборларда, умумий овқатланиш ташкилотларининг қазноқларида, сабзавотлар сақланадиган жойларда ва бошқаларда сақланаётган товар захираларининг мавжудлиги ва ҳаракати харид қийматида ҳисобга олинади.
Омборга келиб тушган товарлар ва идишларнинг кирим қилиниши 2910-«Омбордаги товарлар» ҳисобварағининг дебетида товарларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар билан бирга акс эттирилади.

Bizning Facebook
Telegram kanali @uz_buxgalter