Импорт бўйича асосий воситаларнинг келиб тушишини қандай ҳисобга олиш керак
Тавсияда:
– АВларнинг импортини ҳужжатли расмийлаштирилиши;
– импорт АВлар бошланғич қийматини аниқлаш;
– импорт қилишда АВларни ҳисобга қабул қилиш санасини аниқлаш;
– АВлар импортида ҚҚС ҳисоби;
– монтаж қилиш қийматининг контрактда акс эттирилиши.
Асосий воситалар импортида қанақа ҳужжатлар расмийлаштирилади
Импорт бўйича мол-мулкни сотиб олишда қуйидагилар расмийлаштирилади:
- импорт контракти;
- божхона юк декларацияси (БЮД);
- сотувчининг ҳисобварақ-фактураси (инвойси);
- юкни божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган ҳужжатлар. Буларга мувофиқлик сертификати, фитосанитария сертификати, карантин рухсатномаси ва бошқалар мисол бўлиши мумкин.
Импорт қилинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати қандай шакллантирилади
Асосий воситаларни уларнинг бошланғич қиймати бўйича ҳисобга олинг
. Импорт бўйича сотиб олинадиган АВни сотиб олинганлигини тасдиқловчи товар-кузатув ҳужжатларида (ҳисобварақ-фактура, инвойс, БЮД) кўрсатилган қиймат бўйича кирим қилинг.
Ушбу қиймат уларни ҳисобга қабул қилиш санасига, яъни сизнинг корхонангиз импорт контракти шартлари бўйича мол-мулк эгасига айланган санада МБ курси бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Шунингдек, бошланғич қийматга АВ сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатларни ҳам киритинг

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter