Фойда солиғи ҳисоб-китобида харажатларни моддалар бўйича акс эттириш тартиби
Тавсияда:
– Ҳисоб-китоб 2-иловаси II қисмини тўлдириш тартиби:
хом ашё ва материалларга харажатлар;
моддий сарфларининг алоҳида турлари;
меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари ва ижтимоий солиқ бўйича харажатлар;
асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;
қайта сотиш учун сотиб олинган товарлар қиймати;
жорий ва капитал таъмирлаш;
маркетинг ва реклама харажатлари;
транспорт хизмати харажатлари;
мол-мулк, ер, сув ресурсларидан ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик солиқлар;
оператив ижара бўйича харажатлар;
солиқлар;
фоизлар;
салбий курс фарқи;
қўшилган қиймат солиғи;
захира фондлари;
моддий наф;
пенсияларга устамалар ва қўшимча тўловлар;
моддий наф;
хайрия;
талон-тарож ва камомаддан зарарлар;
бошқа шахслар учун тўланган солиқлар;
текширув натижалари бўйича қўшимча ҳисоблашлар;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар;
қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар;
мол-мулк (хизмат)ларни бепул берилишидан зарарлар;
нотижорат ва халқаро ташкилотларга тўловлар;
шартномавий мажбуриятларни бузганлик учун жарималар;
норезидентга доимий муассасасининг тўловлари
норезидентнинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари;
бошқа харажатлар.
Фойда солиғи ҳисоб-китоби 2-иловаси II қисми қандай тўлдирилади
Харажат моддалари бўйича харажатлари фойда солиғи ҳисоб-китоби 2-иловасининг II қисмида акс эттиринг (0101–0134... сатрлар).
Харажатларни қуйидагиларда акс эттиринг:
- 3-устунда – харажат моддалари бўйича жами;
- 4- устунда – 3-устунда келтирилган харажатлар ичидан солиқ солиш мақсадларида чегирилмайдиганларини
.
Таннархга киритилган сарфлар ўтган (солиқ) ҳисобот даврларида амалга оширилган, улар жорий ҳисобот даврида харажатларга киритилган бўлиши мумкинлигини ҳисобга олинг.
Мураккаблик томони шундаки, сотилган товар (хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш таннархи бўйича харажатлар 9100 счётлар гуруҳида номенклатура бўйича ҳисобга олинади, харажат моддалари бўйича эмас.
Сотилган товар (хизмат)лар таннархи таркибидаги сарфларнинг аниқ бир тури суммасини қуйидагича аниқлашингиз мумкин:
Сотилган товар (хизмат)лар таннархи таркибидаги сарфлар = Ишлаб чиқарилган товар (хизмат)лар таннархи таркибидаги сарфлар : Ишлаб чиқарилган товар (хизмат)лар таннархи х Сотилган товар (хизмат)лар таннархи.
Бухгалтерия ҳисобига боғланган ҳолда ушбу формула қуйидаги кўринишга келади:
Сотилган товар (хизмат)лар таннархи таркибидаги сарфлар = харажатлар 2010 счётининг субконто бўйича айланмаси : 2010 счёт бўйича жами айланма х 9100 счёт бўйича айланма.
|
Харажатлар |
«А» маҳсулот |
«Б» маҳсулот |
Жами |
Турлари бўйича харажатларнинг жами суммаси |
фарқи |
|||
|
Сумма, |
Улуши |
Сумма, |
Солиштирма улуши |
| ||||

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter