Asosiy vositalar inventarizatsiyasini qanday oʻtkazish kerak

29.05.2023
author avatar

Sharofitdin HAYDAROV

Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Oʻquv markazi direktori oʻrinbosari
author avatar

Tatyana BELOUSOVA

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– асосий воситаларни инвентаризация қилишда ҳаракатлар кетма-кетлиги;
– инвентаризация давомида нима қилиш керак;
– инвентаризация натижаларини бухгалтерия ҳисобида қандай ифодалаш ва расмийлаштириш лозим.

 

Асосий воситалар (АВ) инвентарлашни қуйидагилар учун ўтказинг:

  • уларнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш;
  • ҳақиқатда мавжудлигини бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштириш;
  • мажбуриятларнинг ҳисобда тўлиқ акс эттирилишини текшириш.

Фақат шахсий АВни эмас, балки ижарага олинганларини, қарз шартномаси бўйича фойдаланиладиган ёки сақлашда бўлганларини ҳам инвентарланишини амалга оширинг.

Асосий воситаларни инвентарлашда ҳаракатлар кетма-кетлиги

Инвентарлашни бошлашга қадар:

1. Қуйидагилар мавжудлиги ва ҳолатини текширинг:

  • инвентарь варақалари, инвентарь дафтарлари ёки рўйхатлари ва уларнинг тўлдирилиши;
  • АВнинг техник паспортлари ва бошқа техник ҳужжатлари;
  • ижарага, сақлашга ва вақтинча фойдаланишга топширилган ёки қабул қилинган АВга доир ҳужжатлар. 

Агар бухгалтерия ҳисоби...