Иш ҳақи қандай депонентланади
Тависяда:
– депонентлаш тартиби;
– депонентланган суммани тўлаб бериш;
– депонентланган иш ҳақининг талаб қилиб олинмаган суммаси;
– депонентланган суммаларни ҳисобда акс эттириш.
Иш ҳақини депонентлаш тартиби
Агар ходим ёки унинг ишончли вакили иш ҳақини ёки бошқа тўловларни уч иш куни ичида олмаса, олинмаган суммани мажбурий тартибда депонентланг. Бунинг учун:
- пул маблағларини ташкилот ҳисоб рақамига ўтказиш учун уларни банкка топширинг;
- ҳисобда уларни олинмаган сумма сифатида акс эттиринг.
Кассада иш ҳақи учун ажратилган, аммо олинмаган пул маблағларини уч кундан ортиқ сақлаш мумкин эмас.
Бош бухгалтер ёки унинг вазифасини бажараётган бошқа ходим бунинг учун БҲМнинг 10–15 баравари миқдорида жаримага тортилиши мумкин

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter