ҚҚСни товар ва хизмат қийматига қандай ҳолларда киритиш мумкин
Тавсияда
– Солиқ солишдан озод қилинган айланмаларда фойдаланиш учун олинган АС, НМА ва кўчмас мулклар бўйича ҚҚС;
– Солиқ солишдан озод қилинган айланмаларда фойдаланиладиган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС;
– Вакиллик харажатлари бўйича ҚҚС;
– Бепул олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС;
– Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда уларга қилинган харажатлар чегириб ташланмайдиган, шахсий эҳтиёжлари учун харид қилинган товар ва хизматлар бўйича ҚҚС
ҚҚС тўловчиси бўлмаганлар «кирувчи» ҚҚСни товарлар ва хизматлар қийматига киритишга мужбурлар
. Аммо маълум бир вазиятларда ҚҚС тўловчилари ҳам солиқ суммани
. бўйича олинган товар ва хизматлар қийматига киритадилар:
- солиқ солишдан озод этилган айланмаларда фойдаланиш учун асосий воситалар, кўчмас мулклар, номоддий активлар олинганда;
- солиқ солишдан озод этилган айланмаларда фойдаланиладиган асосий воситалар ва кўчмас мулкларни қуриш, модернизациялаш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва таъмирлаш учун товарлар ва хизматлар олинганда;
- ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун ҚҚСдан озод этилган товарлар (хизматлар) сотиб олинганда;
- вакиллик харажатлари сифатида қараладиган товарлар ва хизматлар сотиб олинганда;
- товарлар ва хизматлар текинга олинганда. Олинган вақтида ҚҚС тўлашга мажбур бўлсангиз, кейинчалик уни ҳисобга олишингиз мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно. Масалан, импорт бўйича товарлар текинга олинганда;
- шахсий эҳтиёжлари учун фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда харажатлар чегириб ташланмайдиган мулк сотиб олинганда
; - енгил автомобилларни, мотоциклларни, вертолётларни, моторли қайиқларни, самолётларни ва бошқа моторли воситаларни, шунингдек улар учун ёқилғи сотиб олинганда, агарда уларнинг сотиб олиниши фаолият турини...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter