Фойда солиғи ҳисоб-китобида жами даромадни акс эттириш тартиби

14.04.2021
author avatar

Дилшод Султонов

молия вазирининг ўринбосари
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти
Эътибор беринг
Тавсия ҳисоботнинг янги шаклларини инобатга олган ҳолда 2021 йил учун янгиланди.

Тавсияда:

– товар (хизмат)лар реализациясидан даромад;
       кредит бўйича мукофотлар;
       суғурта шартномалари бўйича даромадлар;
       АВ ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетиши;
       оператив ижара;
       бепул олинган мол-мулк (хизматлар);
       инвентаризация натижаси бўйича ортиқчалик;
       мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар;
       талаб қилиб олиш ҳуқуқидан воз кечиш;
       дивидендлар;
       фоизлар;
       молиявий ижара;
       даромадга тузатиш киритиш;
       алоҳида операция турлари бўйича даромадлар;
       доимий муассасалар даромадлари;
       бошқа даромадлар.

 

Жами даромадни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-сон иловада акс эттиринг.

Жами даромад ҳаммаси 

Жами даромадни аниқлаш учун:

1) ҳисобот (солиқ) даврида ташкилотнинг Ўзбекистонда ва унинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан  олган барча даромадларини (1-сон илованинг 020–180-сатрларида) акс эттиринг;

2) 1-сон илованинг 010-сатрида ҳисобот даври учун жами даромади автоматик акс этади;

Жами даромад  ҚҚСни ва акциз солиғини инобатга олмаган барча пул, натура ва(ёки) бошқа шакллардаги киримлардан келиб чиқиб аниқланади. 

Даромадларни тан олишга асос бўлиб бирламчи ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан электрон ҳужжатлар, шунингдек, солиқ ҳисоби ҳужжатлари ҳисобланади. Мисол учун:

  • ҳисобварақ-фактура;
  • бажарилган ишлар ва хизматлар бўйича далолатнома;
  • товарларни юклаб жўнатилганлиги ва хизматларни кўрсатилганлиги фактини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар.

Даромадни аниқлаш ва тан олиш бухгалтерия ҳисоби қоидаларидан фарқ қилса, бунинг учун Солиқ кодекси қоидаларидан фойдаланинг. 

Мисол учун корхона 75 млн. сўмлик йиллик фоизсиз қарз олган. Қарз олинган санага қайта молиялаштириш ставкаси – 16 %.  Солиқ солиш мақсадларида корхона фоизсиз қарздан фойдаланганлиги учун ҳар ойда 1 млн. сўм (75 млн. сўм. х 16 % : 12 ой)ни жами даромад таркибида акс эттиради . Бунда мазкур даромад бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.

Товар (хизмат)лар реализациясидан даромад

021–026-сатрларда ҳар бир фаолияти тури бўйича даромадларни кўрсатинг. Товар(хизмат)лар реализациясидан умумий даромадлар 021–026-сатрлари йиғиндиси сифатида автоматик тарзда 020-сатрда акс этади.

Реализация бўйича даромадга, ташкилот томонидан қуйидагилар учун олинадиган ёки олинган суммаларни киритинг:

  • ўз маҳсулотларингизни сотишдан;
  • юклаб жўнатилган...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг