Ҳакамлик суди ишини юритиш
Ўзбекистонда 2007 йил 1 январдан бошлаб 2006 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-64-сонли «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонун кучга кирди. Бу фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келадиган иқтисодий низоларнинг муқобил ечимини ҳал қилди. Ҳакамлик суди доимий амал қилиши ёки битта низони ҳал қилиш учун вақтинча бўлиши мумкин. Ваколатли суддан асосий фарқи шундаки, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳакамлик судларини ташкил қила олмайди ва ҳакамлик битимининг тарафлари бўла олмайди. Ҳакамлик суди юридик шахс ҳисобланмайди ва давлат органларига бўйсунмайди. Адлия вазирлиги фақат унинг ҳисобини юритади. Ҳакамлик суди низоларни иш муомаласи одатларидан, виждон, оқилона ва адолатлиликка асосланган ўз ички ишончидан келиб чиқиб, шартнома...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter