Import operatsiyalari qanday amalga oshiriladi

05.04.2021
author avatar

Rustam Kabulov

DBQ Bojxona nazoratini tashkil etish boshqarmasi boshligʻi
author avatar

Tatyana BELOUSOVA

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– импорт операцияларининг ҳисоби;
– импорт битимларининг босқичлари;
– Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида контрактни экспертиза қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
– товарларни олиб кириш учун рухсатнома (лицензия) олиш;
– товарларни сертификациялаш.

 

Импорт операцияларининг ҳисоби

Товарлар импорти - бу Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига уларни қайта олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги мажбуриятни олмасдан товарларни олиб кириш.

Ишлар (хизматлар) импорти - бу уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъий назар, хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси томонидан Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси учун ишлар бажариш (хизматлар кўрсатиш) .

Эътибор беринг
Товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойини аниқлашда ҚҚС солиш мақсадларида 2020 йил 1 январдан бошлаб СКнинг 240, 241-моддаларига амал қилиш керак бўлади.

Импорт битимларининг босқичлари

Импорт чоғида ҳаракатларнинг навбатлилиги турлича бўлиши мумкин. Унинг асосий босқичлари қуйидагилардир:

 

Босқич, хатти-ҳаракат

Ижрочилар

Ҳужжатлар-асослар