Фойда солиғи ҳисоб-китобида харажатларни моддалар бўйича акс эттириш тартиби
Тавсияда:
– Ҳисоб-китобга 2-илованинг II қисмини тўлдириш тартиби:
хом ашё ва материалларга харажатлар;
моддий сарфларнинг алоҳида турлари;
меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари ва ижтимоий солиқ;
асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;
қайта сотиш учун сотиб олинган товарлар қиймати;
жорий ва капитал таъмирлаш;
маркетинг ва реклама харажатлари;
транспорт хизмати харажатлари;
оператив ижара бўйича харажатлар;
солиқлар;
фоизлар;
салбий курс фарқи;
қўшилган қиймат солиғи;
умидсиз қарзлар бўйича харажатлар;
захира фондлари;
моддий наф;
пенсияларга устамалар ва қўшимча тўловлар;
моддий ёрдам;
хайрия;
талон-тарож ва камомаддан зарарлар;
бошқа шахслар учун тўланган солиқлар;
текширув натижалари бўйича қўшимча ҳисоблашлар;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар;
қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар;
мол-мулк (хизмат)ларнинг бепул берилишидан зарарлар;
нотижорат ва халқаро ташкилотларга тўловлар;
шартномавий мажбуриятларни бузганлик учун жарималар;
норезидентга доимий муассасасининг тўловлари;
норезидентнинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари;
бошқа харажатлар.
Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловасининг II қисми қандай тўлдирилади
Харажат моддалари бўйича харажатларни фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловасининг II қисмида акс эттиринг (0101–01350-сатрлар).
Харажатларни қуйидагиларда акс эттиринг:
- 3-устунда – харажат моддалари бўйича жами;
- 4- устунда – 3-устунда келтирилган харажатлар ичидан солиқ солиш мақсадларида чегирилмайдиганларини
.
Таннархга киритилган сарфлар ўтган (солиқ) ҳисобот даврларида амалга оширилган, жорий ҳисобот даврида харажатларга киритилган бўлиши мумкинлигини ҳисобга олинг.
Мураккаблик томони шундаки, сотилган товар (хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш таннархи бўйича харажатлар 9100-счётлар гуруҳида номенклатура бўйича ҳисобга олинади, харажат моддалари бўйича эмас.
Сотилган товар (хизмат)лар таннархи таркибидаги сарфларнинг аниқ бир тури суммасини қуйидагича аниқлашингиз мумкин:
Сотилган товар (хизмат)лар таннархи таркибидаги сарфлар = Ишлаб чиқарилган товар (хизмат)лар таннархи таркибидаги сарфлар : Ишлаб чиқарилган товар (хизмат)лар таннархи х Сотилган товар (хизмат)лар таннархи.
Бухгалтерия ҳисобига боғланган ҳолда ушбу формула қуйидаги кўринишга келади:
Сотилган товар (хизмат)лар таннархи таркибидаги сарфлар = харажатлар 2010-счётининг субконто бўйича айланмаси : 2010-счёт бўйича жами айланма х 9100-счёт бўйича айланма.
|
Харажатлар |
«А» маҳсулот |
«Б» маҳсулот |
Жами |
Турлар бўйича харажатларнинг жами суммаси |
Фарқи |
|||
|
Сумма, |
Улуш |
Сумма, |
Солиштирма улуши |
Сумма, |
| |||

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter