Qaytar xarid shartnomalarini hisobga olish

29.10.2021
author avatar

Ibrohim AHMADXONOV

MHXS boʻyicha ekspert
author avatar

Irina AXMETOVA

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– қайтар харид шартномаси нима?
– форвард ва колл-опцион қандай ҳисобга олинади?
– пут-опцион қандай ҳисобга олинади?

 

Қайтар харид шартномаси нима?

Қайтар харид шартномаси бўйича компания ўз активини сотади, бунда шу ёки бошқа шартнома доирасида активни қайтадан сотиб олишга ваъда беради ёки уни қайтадан сотиб олиш учун опцион (ҳуқуқ) олади. Қуйидагилар қайтадан сотиб олинадиган актив бўлиши мумкин: :

  • харидорга дастлабки битимда сотилган актив;
  • дастлабки битим доирасида сотилган активга деярли ўхшаш бўлган актив;
  • дастлабки битим доирасида сотилган актив компонент сифатида кирувчи бошқа актив.
Эътибор беринг
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида «опцион» тушунчасига таъриф берилмаган. Бироқ бу каби шартномаларни тузишга доир тақиқлар мавжуд эмас. Томонлар қонунчиликда назарда тутилмаган шартномани, шу жумладан,...