МҲХС бўйича тушум қачон тан олинади
Тавсияда:
– тушум тан олинадиган пайт нимага боғлиқ;
– тушумни вақт даври мобайнида тан олиш;
– тушумни вақтнинг бир пайтида тан олиш.
Тушум тан олинадиган пайт нимага боғлиқ
Олдинги босқичларда бажариладиган мажбуриятларингизни аниқлаб, уларни баҳолаб чиқдингиз. Контрактдаги мажбуриятларингизни бажараётганингизда тушумни тан олишингиз керак бўлади.
Тушумни шартнома бўйича ваъда қилинган товарларни харидорга топшириш (хизматларни кўрсатиш) юз бераётган муайян пайтда тан олинг. Товарлар (хизматлар) харидор улар устидан назоратни ўз қўлига олаётган пайтда топширилади (кўрсатилади). Тегишинча, тушумни ваъда қилинган товар (хизмат) устидан назорат харидорга топширилаётган пайтда тан олиш керак
.
Актив устидан назорат – бу ундан фойдаланиш усулини аниқлаш ва активдан олинадиган деярли қолган барча нафларга эга бўлиш қобилиятидир.
Тушумни акс эттириш муддатлари назорат айнан қачон ўтаётганлигига боғлиқ: давр мобайнида (қоидага кўра, хизматлар кўрсатилаётганда) ёки вақтнинг муайян пайтида (қоидага кўра, товар сотилаётганда). Айнан ана шу масала ушбу босқичда муҳимдир.
Тушумни тан олиш вақти:
- бир пайтнинг ўзида
ёки
- вақт даври мобайнида.
Биринчи навбатда, тушум вақт даври мобайнида тан олиниш-олинмаслигини таҳлил қилиб чиқинг. Бунинг учун 15-МҲХС (IFRS)да назорат ўтишининг учта мезони белгиланган. Қуйидаги мезонлардан ҳеч бўлмаса биттаси бажарилса, назорат вақт даври мобайнида бошқага ўтган ҳисобланади
:
1. Ташкилот фаолиятини амалга ошириш асносида харидор бир вақтнинг ўзида унинг натижаларидан олинадиган нафларга ҳам эга бўлади, ҳам уларни истеъмол қилади. Дейлик, транспортда ташиш,...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter