Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни кимлар ва қандай тўлайди

07.02.2022
author avatar

Зарема Меналиева

МВ бўлим бошлиғи
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– солиқ тўловчилар;
– солиқ солиш объекти;
– солиқ ставкалари;
– солиқ ва ҳисобот даврлари;
– солиқ базаси ва солиқни ҳисоблаб чиқариш;
– солиқни тўлаш ва солиқ ҳисоботи.

 

Кимлар солиқ тўловчилар саналади  

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидагиларни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар томонидан тўланади :

  • ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб оладиган;
  • минерал хом ашёдан ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали компонентларни ажратиб оладиган.

Қимматбаҳо металларни қўлда қазиб олиш фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар солиқ тўламайди.

Фойдали қазилмалар – бу ер қаъридаги келиб чиқиши ноорганик ва органик бўлган қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолидаги табиий минерал ҳосилалар, шу жумладан саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари, шўр кўлларнинг туз эритмалари ва рапалари .

Ер қаъри – ер қобиғининг тупроқ қатламидан қуйида жойлашган, тупроқ қатлами бўлмаганда эса ер юзасидан ёки сув объектлари тубидан қуйида жойлашган, геологик жиҳатдан ўрганиш ва ўзлаштириш мумкин бўлган чуқурликкача ясланган  қисми.

Фойдали компонент – бу фойдали қазилманинг саноат йўсинида ишлатиш мақсадида қазиб олиш технологик жиҳатдан мумкин ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган таркибий қисми.

Техноген минерал ҳосилалар – бу кончилик ва қайта ишлаш соҳасидаги ишлаб чиқаришларнинг фойдаланиш учун яроқли фойдали компонентлар бўлган чиқиндилар 

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг