Эслатма: солиқ аудитини ўтказишда солиқ инспекторларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Солиқ аудити – бу сизнинг бизнесингизни энг кенг қамровли ва синчиклаб текширишдир. Ушбу турдаги текшириш, қоида тариқасида, агар солиқ органи корхонада жиддий қоидабузарликлар тўғрисида тасдиқланган маълумотга эга бўлса, тайинланади. Ва бундай текширувлар давомида текширувчиларнинг ўз ваколатларидан ошиб кетиш эҳтимоли катта бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларнинг содир бўлишига сабаб, текширишдан ўтаётганлар ўз ҳуқуқларини билишмайди ва текширувчиларнинг мажбуриятларини билишмайди.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter