Ер солиғини тўлаш ва ҳисоботлар тақдим этиш тартиби

27.01.2022
author avatar

Зарема Меналиева

МВ бўлим бошлиғи
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда

– ер солиғи қаерга тўланади;
– ер солиғини тўлаш муддатлари;
– ер солиғини тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш;
– ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи;
– ер солиғи бўйича ҳисоб-китобни қандай тўлдириш керак.

 

Ер солиғи қаерга тўланади  

Ер солиғини ер участкалари жойлашган жойга тўланг .

Вазият
Корхонада учта ер участкаси бўлиб, турли ҳудудларда жойлашган 

ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган ишлаб чиқариш корхонасида учта ер участкаси мавжуд ва улар қуйидагилар билан банд:

1) Тошкент вилояти Қибрай тумани «Амир Темур» МФЙ ҳудудидаги маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, майдони 3,5 гектар;

2) Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги 2,3 гектар майдонда болалар соғломлаштириш оромгоҳи. Ер участкаси ер солиғига тортилмайди ;

3) консервация қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган Тошкент вилояти Паркент туманидаги «Ёшлик» МФЙ ҳудудида 1,5 гектар майдондаги ҳали консервация муддати тугамаган объекти. Ушбу ер участкаси учун солиқ ставкасининг 0,3 коэффициенти қўлланилади .

Ер солиғини қаерга тўлаш керак?

– Ер солиғи ҳар бир ер участкаси учун алоҳида ҳисобланади:

1) Қибрай туманидаги ер участкаси бўйича солиқ 113 715 000 (3,5 га х 32 490 000 сўм) сўм бўлиб, Қибрай...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг