Qanday holatlarda foydani taqsimlash va dividendlarni toʻlash mumkin

05.03.2022
author avatar

Asal Xashimova

MV Buxgalteriya hisobi va audit uslubiyati departamenti direktori oʻrinbosari
author avatar

Oleg SOY

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– фойдани тақсимлаш шартлари:
    1–шарт: устав фонди шакллантирилган бўлиши лозим;
    2–шарт: банкротлик белгилари мавжуд эмас;
    3–шарт: чиқиб кетган таъсисчига улушининг ҳақиқий қиймати тўланган;
    4–шарт: соф активлар устав ва захира фондлари суммасидан ортиқ;
    5–шарт: тақсимланмаган фойданинг мавжудлиги;
– дивидендлар тўлаш шартлари.

 

Фойдани (дивидендларни) тақсимлаш ва тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиш шартлари 

Фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин қуйидаги шартларга риоя қилинганлигини текширинг:

1–шарт. Жамиятнинг устав фонди тўлиқ шакллантирилган бўлиши керак.

Агар таъсисчилар бошланғич устав фондини шакллантириш даврида дивидендларни тақсимламоқчи бўлишса буни текшириш зарур. Устав фонди таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 1 йилдан ошмайдиган  муддат мобайнида шакллантирилган бўлиши керак . Агар устав фонди ҳали тўлиқ шакллантирилмаган бўлса, дивидендларни тўлаш мумкин эмас .

Вазият
Таъсисчилар устав фонди тўлиқ шакллантирилгунга қадар дивидендларни олишмоқчи. Улар буни амалга оширишга ҳақлими?
lock

Batafsil oʻqish uchun Buxgalter Pro ga obuna boʻling