Қачон ва қандай тартибда ўртача иш ҳақи ҳисобланиши керак

01.11.2020
author avatar

Александр НАВОТНИЙ

меҳнат қонунчилиги бўйича эксперт
author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ўртача иш ҳақини ҳисоблаш қайси ҳолларда керак?
– нафақа тўлашда ўртача иш ҳақини ҳисоблаш;
– ўртача иш ҳақини ҳисоблашда ҳисобга олинадиган тўловлар;
– ўртача иш ҳақи қандай формула бўйича ҳисобланади;
– ишдан бўшатиш нафақаси учун ўртача иш ҳақини ҳисоблаш;
– ўқиш даври учун ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш;
– сўнгги икки ой учун ўртача ойлик иш ҳақи қачон қўлланилади;
– иш ҳақи оширилганда ўртача иш ҳақини қайтадан ҳисоб-китоб қилиш қандай амалга оширилади.

 

Эътибор беринг
13.02.2025 й. ЎРҚ-1030-сон Қонун 2025 йил 14 февралдан кучга кириши муносабати билан тавсия ушбу санагача амал қилади.

Ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоби нимага керак

Ўртача иш ҳақи қуйидаги ҳолларда ҳисобланади:

  • таътил пулларини, касаллик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини, ишдан бўшатиш нафақасини тўлашда, ўқиш, қайта тайёрлаш ва малакани ошириш даврида – маошдан ҳамда ўртача қўшимча тўловлардан келиб чиқиб;
  • мажбурий прогул вақтида ёки иш тўхтаб қолганда, давлат мажбуриятларини бажариш даврида ва бошқа ҳолатларда – охирги икки ой учун ўртача иш ҳақи кўринишида.

Ҳисоб-китоб қилишда қуйидагиларга амал қилинг:

  • Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш тартибига ;
  • Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга  ;
  • Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага .

Йўриқнома талаблари бюджет ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади, бироқ ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилмайди. Нобюджет ташкилотлари учун йўриқнома қоидалари тавсия тусига эга.

Нафақа тўлашда ўртача иш ҳақини ҳисоблаш

Ўртача ойлик иш ҳақини таътил пулларини, турли нафақалар - ишдан бўшатиш, ишсизлик, вақтинчалик ишга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлашда, шунингдек, ходимларнинг ўқиши даврида ўқиш, қайта тайёрлаш ва малакани...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг