2021 yil uchun mol-mulk soligʻi hisob-kitobi qanday toʻldiriladi

26.01.2022
author avatar

Zarema Menaliyeva

MV boʻlim boshligʻi
author avatar

Oleg SOY

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати;
– ҳисоб-китобни тўлдириш тартиби.

 

Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати  

Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини солиқ бўйича ҳисобга олиш жойида йилда 1 марта, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этинг .

Эслатиб ўтамиз
Йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддати – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун эса – 25 мартидан кечиктирмай .

Кўчмас мулк солиқ бўйича ҳисобга олиш жойида жойлашмаган бўлса, солиқ солиш объекти жойлашган жой бўйича ҳам ҳисоб-китобни тақдим этинг. Бироқ бу қуйидаги мол-мулкка тааллуқли эмас (ҳисоб-китоб солиқ бўйича ҳисобга олиш жойига тақдим этилади):

  • темир йўллар;
  • магистраль қувурлар;
  • алоқа ва электр узатиш линиялари;
  • мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар.

Ўзбекистон норезидентлари бўлган юридик шахслар солиқ ҳисоботини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралигача тақдим этадилар.

Эслатиб ўтамиз

Қуйидагилар юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан озод қилинади:

  • ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ва ходимларининг умумий сонида бундай шахслар камида 50 %ни ташкил этадиган ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50 %ини ташкил этадиган юридик шахслар.;
  • энергия ишлаб чиқарувчилар – қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун, улар фойдаланишга жорий этилган пайтдан эътиборан 10 йил муддатга