Сайёр солиқ текширувида тушунтириш хати қандай ёзилади
Тавсияда:
– изоҳлаш ёки тушунтириш хати маълумот олиш усули тариқасида;
– тушунтириш хати услуби ва уни расмийлаштириш;
– тушунтириш хати ножўя қилмиш содир этилмаганлигини исботлайдиган ҳолатлар.
Изоҳлаш ёки тушунтириш хати маълумот олиш усули тариқасида
Бухгалтерга солиқ органлари билан мулоқот қилиш жараёнида тушунтиришлар беришига ва тушунтириш хатлари ёзишига тўғри келади. Тушунтириш хати – бу ахборот хати ёки ариза билан бир хил нарса эмаслигини тўғри тушуниш муҳимдир. Сиз ҳеч нарса айтмайсиз, солиқ идорасидан қандайдир мунозарали вазиятни кўриб чиқишни сўрамайсиз, хулоса чиқармайсиз, шунчаки нима бўлганини акс эттирасиз холос.
Тушунтириш хатининг шакли расман тасдиқланмаган, шунинг учун у эркин шаклда ёзилади. Тушунтириш хатини...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter