Минимал қийматни ҳисобга олган ҳолда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини қандай ҳисоблаш керак
Тавсияда:
– бино ва иншоотларнинг минимал қиймати миқдорлари;
– минимал қиймат татбиқ этилмайдиган объектлар;
– минимал қийматни ҳисобга олган ҳолда мол-мулк солиғини ҳисоб-китоб қилиш;
– мустақил баҳолаш натижаларини ҳисобга олиш;
– турли вазиятларда минимал қийматни ҳисобга олган ҳолда мол-мулк солиғини ҳисоб-китоб қилиш.
Бино ва иншоотларнинг минимал қиймати миқдорлари қандай
2024 йил 1 январдан бошлаб бино ва иншоотлар (шу жумладан – тўлиқ эскирганлар) бўйича солиқ базаси қуйидаги миқдорларда 1 кв.м. учун мутлақ миқдорда белгиланган минимал қийматдан паст бўлиши мумкин эмас:
- Тошкент шаҳрида – 3 000 000 сўм;
- Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – 2 000 000 сўм;
- бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда – 1 200 000 сўм.
Бунда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар кенгашлари энг кам қийматга туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициент киритишлари мумкин.
Минимал қиймат қайси объектларга татбиқ этилмайди
Минимал қиймат қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
- қурилиши тугалланмаган объектларга;
- темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотларга;
- қурилиш ташкилотлари ёки иморатларни қурувчилар балансида кейинчалик сотиш учун кўрсатилган турар жой кўчмас мулк объектларига (кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширилгандан кейин 6 ой ўтгач);
- солиқ солиш объекти ҳисобланмайдиган кўчмас...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter