ЖШДСни тўлаш ва ҳисоботни тақдим этиш тартиби
Тавсияда:
– ЖШДСни ушлаб қолиш;
– солиқ агентидан ушлаб қолинадиган даромадлар;
– солиқ агенти томонидан ЖШДС тўлаш муддатлари;
– ҳисобда маблағ етарли бўлмаганда ЖШДСни тўлаш;
– ЖШДС бўйича ҳисоботларни тақдим этиш.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартириш киритилди:
- Президентнинг 19.08.2025 йилдаги ПФ-138-сон Фармони;
- 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонун.
ЖШДС ким томонидан ушлаб қолиниши керак
ЖШДСни қуйидагилар ҳисоблайди ва бюджетга тўлайди:
- жисмоний шахсга даромад тўлайдиган солиқ агентлари;
- жисмоний шахснинг ўзи.
Қуйидагилар солиқ агентлари бўлиши мумкин
:
- Ўзбекистон юридик шахслари;
- якка тартибдаги тадбиркорлар;
- юридик шахслар – фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари;
- Ўзбекистон норезиденти бўлган юридик шахсларнинг ваколатхоналари;
- мол-мулкни сотиб оладиган жисмоний шахслар. Агар жисмоний шахслар норезидентдан акцияларни, Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслардан устав фондидаги улушларни, кўчмас мулк, корхоналар, инвестиция фондлари пайларини сотиб олсалар, солиқ агентлари сифатида ҳаракат қиладилар;
- жисмоний шахс мулкининг ишончли бошқарувини...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter