Aksiyadorlik jamiyatining ustav kapitali qanday shakllanadi

10.02.2025
author avatar

Eleonora MAZUROVA

advokat, «Norma» eksperti
author avatar

Albert SAFIN

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– акцияларнинг турлари, миқдори, уларни тўлаш шакли ва тартиби;
– акцияларни жойлаштириш қоидалари;
– бирламчи чиқарилган акцияларни жойлаштириш муддати;
– акциялар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш.

 

Акциядорлик жамиятини тузишда барча акциялар унинг муассислари орасида жойлаштирилиши лозим. Муассислар ўртасида жойлаштирилиши лозим бўлган акцияларнинг турлари, улар бўйича тўлов миқдори, шакли ва тартиби, шунингдек устав капиталининг миқдори таъсис шартномаси билан белгиланади . АЖнинг устави ва таъсис шартномаси қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ишлаб чиқилади  .

АЖнинг устав фонди (устав капитали) акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади