Harakatlanish va qatnov xususiyatiga ega ishlar uchun ustamalar qanday toʻlanadi

11.08.2026
author avatar

Tatyana BELOUSOVA

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– устамалар:
   ҳаракатланиш тусидаги ишлар учун;
   қатнов тусидаги ишлар учун;
– ҳаракатланиш ва қатнов тусидаги ишлар учун устамалар бухгалтерия ҳисоби;
– ҳаракатланиш ва қатнов тусига эга иш учун устамаларга солиқ солиш;
– ҳаракатланиш ва қатнов тусига эга иш учун устамаларни солиқ ҳисоботида акс эттириш.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга асосан ўзгартиришлар киритилган:

  • 2026 йил учун солиқ ҳисоботининг янги шаклларига;
  • Президентнинг 23.06.2026 йилдаги ПФ-115-сон Фармонига.

Ҳаракатланиш ва қатнов тусидаги ишларга устама тўлаш тартиби Меҳнат кодексининг 288-моддаси ва махсус Низом билан белгиланган.

Ҳаракатланиш ва қатнов тусидаги ишлар учун устамалар белгиланадиган ходимлар касблари ва лавозимлари рўйхати ва устамалар миқдори:

  • иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда шакллантиради;
  • меҳнат ёки жамоа шартномасида ёки бошқа ички ҳужжатда кўрсатилади.

Ҳаракатланиш ва қатнов тусидаги ишлар учун устамалар:

  • белгиланган энг кам миқдорларда тўланиши;
  • меҳнат ёки жамоа шартномасида ёки бошқа ички ҳужжатда оширилган миқдорларда белгиланиши мумкин.
Эътибор беринг

Доимий иши ҳаракатланиш ёки қатнов тусига эга бўлган ходимларнинг хизмат сафарларига чиқиши хизмат сафарлари ҳисобланмайди