Ҳар йилги меҳнат таътилини қандай қилиб қисмларга бўлиш керак
Тавсияда:
– таътилни қисмларга бўлиш:
жорий иш йили доирасида таътилнинг қисмларидан фойдаланиш қоидалари;
таътилнинг бир қисмини кейинги иш йилига кўчириш қоидалари;
таътилнинг бир қисмини пуллик компенсация билан алмаштириш қоидалари;
– таътилни бўлиш мумкин бўлмаган ҳолатлар ва иш берувчи таътилни бўлишни рад этиши;
– ишлаб чиқариш зарурияти муносабати билан иш берувчи томонидан ходимнинг розилигисиз таътилни қисмларга бўлиб бериш;
– Меҳнат кодекси бўйича таътилни қисмларга бўлишни расмийлаштириш;
– таътилни қисмларга бўлишни таътиллар жадвалида акс эттириш.
Таътилни қисмларга қандай тўғри бўлиш керак
Тўлақонли дам олиш ва меҳнат қобилиятини тиклаш учун ходим ҳар йилги меҳнат таътилидан узлуксиз фойдаланиши мақсадга мувофиқдир. Аммо у ёки бу сабаблар туфайли ҳар доим ҳам шундай бўлмайди. Шу боис Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра таътилни қисмларга бўлиш имкониятини назарда тутади.
Таътилни бўлиш учун мажбурий шарт – унинг қисмларидан бири 14 календарь кундан кам бўлмаслиги керак
. Бу таътилнинг бўлинмас қисмидир. Ундан бир йўла ва албатта таътил берилган иш йилида (кейинги ўринларда – жорий иш йили) фойдаланиш лозим.
Таътилнинг қолган кунларини ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра:
- жорий иш йили доирасида фойдаланиш;
- кейинги иш йилига кўчириш – Меҳнат кодексининг 230-моддаси қоидалари бўйича;
- пулли компенсация билан алмаштириш мумкин – таътилнинг 21 календарь кундан ортиқча қисми
.
Таътилнинг қолган кунларидан жорий иш йили доирасида қандай фойдаланиш керак
Таътилнинг қолган кунларидан (14 календарь кундан ошган) жорий иш йилида бир йўла ёки қисмларга бўлиб: бир, икки, уч, тўрт иш кунидан ва ҳоказо фойдаланиш мумкин. Қонун меҳнат таътилини иккитадан ортиқ қисмга бўлишни тақиқламайди. Меҳнат кодексида таътилни...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter