Ish haqi saqlanmaydigan ta’til qay tarzda taqdim etiladi
Тавсияда:
– иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг ўзига хос хусусиятлари;
– иш ҳақи сақланмайдиган таътилни расмийлаштириш: тақиқлар ва кафолатлар;
– иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг чекланган давомийлиги;
– иш берувчи иш ҳақи сақланмайдиган таътилни бериши мажбурий бўлган ходимларнинг тоифалари;
– иш ҳақи сақланмайдиган таътилни меҳнат стажида ҳисобга олиш;
– иш ҳақи сақланмайдиган таътилни ЯММТда рўйхатдан ўтказиш.
Иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг ўзига хос хусусиятлари
Иш ҳақи сақланмайдиган таътил деганда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолган ҳолда ҳақ тўланмайдиган таътил тушунилади. Уни бериш тартиби Меҳнат кодексининг 241–242-моддалари билан тартибга солинади.
Тўғри номланиши – «Иш ҳақи сақланмайдиган таътил».
«Иш ҳақи сақланмаган ҳолда берилган таътил» деб ёзиш мақбулдир.
Расмий ҳужжатларда «Ўз ҳисобидан таътил» ёки «Сақланмайдиган таътил» ибораларини қўллаш нотўғри ҳисобланади.
Aгар иш берувчи қарши бўлмаса, ҳар қандай ходимга унинг хоҳишига биноан иш ҳақи...

Bizning Facebook
Telegram kanali @uz_buxgalter