Қачон ва қайси турдаги онлайн НКТ тизими чекини харидорга бериш керак

10.09.2023
author avatar

Неъматжон РАҲМОНОВ

СҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари
author avatar

Олег ГАЕВОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– онлайн-НКТ чекида қандай тўлов турини кўрсатиш керак ва нима унга боғлиқ бўлади;
– онлайн-НКТ чеки қачон электрон шаклда берилиши мумкин;
– тўлов терминали ёрдамида тўловлар ҳисоб-китоб қилинганда онлайн-НКМ ёки виртуал касса аппаратларидан чекларни бериш хусусиятлари;
– маркетплейслар ва электрон тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда тўловлар ҳисоб-китоб қилинганда онлайн-НКМ ёки виртуал кассалардан чекларни бериш хусусиятлари;
– онлайн-НКТ чекини қандай ҳужжат билан ва қандай ҳолларда алмаштириш мумкин.

 

Аҳоли билан барча пул ҳисоб-китоблари онлайн-НКТ чеки билан амалга оширилиши керак. Харидорга чекни ўз вақтида ва тўғри тақдим этиш сизнинг тушумингизни солиқ (айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС) ҳисоб-китобида тўғри акс эттирилишини таъминлайди. Эслатиб ўтамиз, бу автоматик равишда солдир бўлади.

Эътибор беринг

Кассир нафақат нақд пулда, балки банк картаси орқали ҳисоб-китоблар амалга оширилганда ҳам онлайн-НКТ чекини бериши шарт .

Ташкилотингиз сотувчилари ва кассирларига мижозлар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКТ тизимидан чекларни ўз вақтида ва тўғри беришлари юзасидан кўрсатма беринг ва уларни назорат қилинг.

Онлайн-НКТ чекида қандай тўлов турини кўрсатиш керак ва у нимага таъсир қилади

Онлайн-НКМ ёки виртуал кассада чекни яратиш қуйидаги тўртта тугмачадан бирини босиш билан бошланади:

  • «Сотиш»;
  • «Қайтариш»;
  • «Бўнак/Олдиндан тўлов»;
  • «Кредит/Бўлиб-бўлиб тўлаш».

Танлашда хатоликка йўл қўймаслик ва яратилган чекда унинг номи  тўловнинг моҳиятини тўғри акс эттирган тугмани босиш муҳимдир. Сиз кўрсатган тўлов тури онлайн-НКТ чекида акс эттирилади ва айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тузишда чек билан ишлов берилган суммаларни ҳисобга олишга таъсир қилади.

Вазият
Ташкилот электрон тўлов тизими билан шартнома тузади (ЭТТ)
Ташкилот ЭТТ билан шартнома тузади, у масофавий схемадан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга оширади.

ЭТТ мутахассислари нималарга эътибор беришлари керак?

– ЭТТ мутахассисларининг эътиборини ҳар бир тўлов учун чекда қандай тўлов тури кўрсатилиши кераклигига қаратинг. Созламалар учун уларга бу маълумот керак бўлади. Кейин, масалан, ЭТТ...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг