Интернет-савдода (электрон тижоратда) ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари
Тавсияда:
– электрон тижоратда шартномани тузиш;
– товарларни интернет орқали сотиш;
– электрон тижоратда тўловни қабул қилиш ва товарларни етказиб бериш;
– электрон тижорат орқали товарлар реализация қилинишининг бухгалтерия ҳисобини юритиш;
– электрон тижоратда экспортнинг ўзига хос хусусиятлари;
– электрон тижоратга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари.
Янги 22-сон БҲМС 2025 йил 1 январдан кучга киритилиши муносабати билан тавсия ушбу санагача амал қилади.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:
- Президентнинг 14.10.2024 йилдаги ПФ-156-сон Фармони;
- ВМнинг 26.12.2024 йилдаги 885-сон қарори.
Электрон тижорат – товарларнинг ахборот тизимларидан (веб-сайтлар, дастурий маҳсулотлар, мобиль иловалар ва бошқалар) фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган олди-сотдиси. У қуйидаги ҳужжатлар билан тартибга солинади:
- «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонун;
- Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари;
- «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонун;
- «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонун;
- Президентнинг «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори;
- Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларини амалга ошириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида низом;
- Давлат харидларини амалга...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter