Норезидентнинг доимий муассасаси фойда солиғини қандай тўлаши керак

01.01.2026
author avatar

Дилшод СУЛТОНОВ

молиявий ҳисоб ва солиқ солиш бўйича эксперт
author avatar

Радмила КАРИМОВА

солиқ маслаҳатчиси

Тавсияда:

– норезидентнинг доимий муассасаси ташкил этилиши;
– доимий муассаса томонидан фойда солиғи ҳисоб-китоби;
– доимий муассаса томонидан фойда солиғини тўлаш ва у бўйича ҳисобот.

 

Эътибор беринг
Тавсияга 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

Норезидентнинг доимий муассасаси ташкил этилиши қандай аниқланади

Агар хорижий компания Ўзбекистон ҳудудида хизматлар кўрсатса ёки ишларни бажарса, ушбу фаолият норезидентнинг доимий муассасасини ташкил этаётган ёки ташкил этмаётганини аниқлаш лозим.

Доимий муассаса (ДМ) юридик шахс эмас, бу шунчаки Ўзбекистон ҳудудида фаолиятни амалга ошираётган норезидент компания эга бўладиган солиқ мақоми. Ушбу мақом:

  • фақат солиқ солиш мақсадида фойдаланилади;
  • ўзининг ёки ёлланган ходимлар орқали Ўзбекистон ҳудудида «жисмонан» ҳозир бўлган хорижий компания фаолиятига нисбатан қўлланилади.

Хорижий компаниянинг Ўзбекистон ҳудудида ҳозир бўлганини қуйидагича асослаш мумкин: 

  • хизматлар кўрсатади, ишларни бажаради;
  • жой, ускуна, омборхона ва бошқаларга эга бўлади;
  • Ўзбекистон резиденти – жисмоний ёки юридик шахсга ўз номидан шартнома имзолашни топширади, шунинг натижасида мамлакатимизда даромадга эга бўлади. 
Эътибор беринг
ДМ ташкил этилган ҳолатда солиқ мажбуриятларини норезидент мустақил равишда бажаради. Агар ДМ ташкил этилмаса, Ўзбекистондаги манбалардан даромад оладиган норезидент учун солиқлар даромад тўлаш манбаи – солиқ агенти томонидан тўланади.

Қуйидагиларга асосан ДМ ташкил этилаётганлигини аниқланг: 

  • Солиқ кодексининг 36-моддаси;
  • иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартноманинг 5-моддаси, агар норезидентнинг давлати билан бундай битим тузилган бўлса.
Эътибор беринг
Агар норезидентнинг фаолияти Солиқ кодекси ёки халқаро шартномага мувофиқ ДМ ташкил этилишига олиб келса, у ўзи мустақил равишда солиқ ҳисобида туришга мажбур. Бу ҳолда норезидентга даромад тўловчи корхона даромадга солиқ солишдан озод этиш ёки...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг