Директор алмашганда ЭРИ билан нима қилиш керак

10.06.2026
author avatar

Замира УСМОНОВА

«Yangi texnologiyalar» ИАМ ЭРИ бўлими бош мутахассиси
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– раҳбар ишдан бўшатилганда унинг ЭРИси билан боғлиқ ҳаракатлар;
– ишдан бўшатилган раҳбар номига расмийлаштирилган юридик шахснинг ЭРИни бекор қилиш;
– янги раҳбар номига юридик шахснинг ЭРИни олиш;
– директор ўзгарганда my.mehnat.uz сайтидаги шахсий кабинетга кириш;
– ташкилотда юридик шахснинг ЭРИдан фойдаланиш.

 

Ташкилотда раҳбарни алмаштириш бир қатор муаммоларни ҳал қилишни ўз ичига олади. Улардан бири «Yangi texnologiyalar» ИАМ ЭРИ калитларини рўйхатга олиш Маркази орқали собиқ раҳбар номига берилган электрон рақамли имзони қайта рўйхатдан ўтказишдир. Мазкур электрон рақамли имзолар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўрсатилаётган барча турдаги электрон хизматлардан текин фойдаланиш имконини бераётгани учун муҳим аҳамиятга эга. 

Ишдан бўшатилгандан сўнг раҳбарнинг ЭРИ билан нима қилиш керак 

Собиқ раҳбар номига иккита электрон рақамли имзо берилган бўлиши мумкин – жисмоний ва юридик шахсга. Ҳар иккисидан, хусусан, my.soliq.uz, my.mehnat.uz сайтларидаги ташкилотнинг шахсий кабинетида, ЭСФ тизимида ишлаш учун фойдаланиш мумкин. Келгусида ушбу ЭРИлар ёрдамида ташкилот номидан ҳаракатларни амалга оширмаслигини таъминлаш учун тегишли чораларни кўринг.

Биринчи навбатда, my.soliq.uz сайтида раҳбарнинг ишдан бўшатилиши муносабати билан ташкилотнинг ҳисоб маълумотларини ўзгартириш тўғрисида ариза юборинг. 

Маълумот учун

  •  Ҳисоб маълумотларини қандай ўзгартириш ҳақида тавсияда ўқинг.
Эътибор беринг
Ташкилотнинг my.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетида раҳбарнинг маълумотлари (Ф.И.Ш., ЖШШИР) ўзгартирилгандан сўнг, собиқ раҳбар, унинг номига берилган жисмоний шахснинг ЭРИсидан фойдаланган ҳолда ахборот тизимларида ташкилот номидан ишлаш...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг