Чакана савдода товарнинг қайтарилишини қандай ҳисобга олиш керак

01.01.2026
author avatar

Гўзал ИСЛОМОВА

молия маслаҳатчиси
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– товарни қайтариб олишни расмийлаштириш;
– товарни қайтариб олишни солиқ ҳисобида акс эттириш;
– товарни қайтариб олишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш;
– кредитга сотиб олинган товарни қайтариб бериш;
– қайтарилган товарни ҳисобга олиш.

 

Товарни қайтариб олишни қандай расмийлаштириш керак 

Чакана савдода харидордан товарни қайтариб олишни расмийлаштиришда ундан товарни қайтариши тўғрисида ариза олинг. У ихтиерий шаклда тузилиши мумкин, лекин у ўз ичига қуйидагиларни олиши шарт:

  • ариза берилган сана;
  • харидорнинг Ф. И. Ш. ва паспорт маълумотлари;
  • товарни қайтариш учун асослар;
  • товар учун тўланган суммани қайтариш тўғрисидаги талабномаси;
  • банк картаси маълумотлари, агар пул унга қайтариладиган бўлса;
  • агар банк кредити жалб қилинган бўлса ва у ҳали қопланмаган бўлса – бундай кредитни қоплаш учун пул ўтказилиши керак бўлган банк ҳисобварағининг маълумотлари;
  • харидор имзоси.

Харидор аризага қуйидагиларни илова қилиши керак :

  • харидни ҳақиқатда амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (касса ёки товар чекларини);
  • агар товарга кафолат муддати ўрнатилган бўлса – тўғри расмийлаштирилган техник паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат.

Агар харид учун истеъмол кредити ишлатилган бўлса, кредит бўйича тўланган тўловларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари (кредит шартномаси, банк маълумотномаси, тўлов ҳужжатлари) илова қилинади.

Харидордан товарларни қабул қилишда қуйидаги ҳужжатларни расмийлаштиринг

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг