Schyotlar rejasi bilan qanday ishlash kerak

15.12.2023
author avatar

Sharofitdin HAYDAROV

Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Oʻquv markazi direktori oʻrinbosari
author avatar

Dilorom SAIDOVA

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– бухгалтерия ҳисоби нима;
– бухгалтерия счётларининг қандай турлари мавжуд;
– бухгалтерия ҳисобининг Счётлар режаси нима ва у нима учун керак;
– корхонанинг ишчи счётлар режаси нима;
– бухгалтерия ўтказмаси нима ва уни қандай тузиш керак;
– бухгалтерия ўтказмалари.

 

 

Эътибор беринг
Янги 21-сон БҲМС 2025 йил 1 январдан кучга кириши муносаби билан тавсия ушбу санагача амал қилади. 

Бухгалтерия ҳисоби барча хўжалик операцияларини яхлит, узлуксиз, ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш йўли билан бухгалтерия ахборотини йиғиш, қайд этиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизимидан, шунингдек унинг асосида молиявий ва бошқа ҳисоботни тузишдан иборатдир  .

Бухгалтерия ҳисоби хўжалик операциясини бухгалтерия ҳисобининг камида иккита счётида бир вақтда ва ўзаро боғлиқ ҳолда пулда баҳолаб акс эттириш йўли билан иккиёқлама ёзув усулида юритилади.

Бухгалтерия ҳисоби нима

Бухгалтерия счёти – корхоналар иқтисодий ресурсларининг ҳолати ва ҳаракати ҳақидаги бухгалтерия ахборотини қайд этиш ва сақлаш услуби ва уларга бўлган талаблар .